Кардиология

Кардиология [кардио – юрак ва логия – Фан] – тиббиёт фанининг бир бўлими; юрак-томир тизимининг тузилиши, фаолияти ва касалликларини, уларнинг юзага келиш сабаблари, ривожланиш механизмлари, ўзига хос кечиши ҳамда диагностикасини ўрганади, шунингдек, уларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. Кардиологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши ва ривожланиши 19-20-а. ларга тўғри келади. Бу Аристотель, Гиппократ, Диоскорид, Гален ва Ибн биноларнинг фаолияти билан боғлик. 1628 й. инглиз шифокори Гарвей қон айланиш доирасини тасифлаганидан сўнг кардиология масалаларига оид билимлар тўплана борди. 1761 и. австралиялик врач Ауэнбруггер ички аъзоларни тадқиқ этишнинг янги усули – перкуссияни кашф этди. 19-а. да стенокардия, ревматизм, юрак нуқсонларига хос клиник аломатлар аниқланди. Француз шифокори Ж. Буйо (1835) ва Г. И. Сокольский (1836) асарларида ревматизм ва Юракнинг шикастланиши ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги фикрлар илгари сурилган. Франциялик олим Р. Лаэннек томонидан 1816 й. стетосконинг ихтиро этилиши ва амалиётда аускультция усулининг жорий қилиниши (1819) туфайли юрак-томир касалликлари диагностикаси кўлами анча кенгайди.

1889 й. француз шифокори П. Потеп артериал қон босимини ўлчаш асбоби – монометни таклиф этди; шу мақсадда 1896 й. италиялик олим С. Рива-Роччи аппаратидан фойдалана бошланди. 19-а. нинг 2-ярмига келиб физиология фани улкан ютуқларга эришди. Немис физиологи К. Людвиг ва рус олими Ф. В. Осянников узунчоқ мияда томирларни ҳаракатлантирувчи марказ борлигини, Э. Вебер (немис), И. Ф. Цион ва И. П. Павлов марказий нерв тизимининг юрак ва Томирлар фаолиятига таъсир этиш хусусиятини аниқладилар. С. Б. Боткин клиник кардиологияга асос солди. Г. Ф. Ланг (1935)нинг юрак-томир тизими касалликлари таснифи ва миокард дистрофияси тўғрисидаги таълимоти ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Ўзбекистонда кардиология соҳасига 20-а. нинг 30 й. ларида асос солинди, бунда терапевтик мактаб асосчилари М. Н. Слоним ва Н. А. Касирскийлар юрак-томир касалликларига терапевтик ёндашиш йўналишларини белгилаб бердилар. Уларнинг бу соҳада олиб борган тадқиқотлари кардиология тараққиётига асос бўлди. Ўрта Осиё шароитида юқори ҳарорат, қуёш нури, қуруқ ва чанг ҳавонинг қон айланишига салбий таъсири ўрганилди. (3. И. Умидова, О. Н. Палова, Н. И. Исмоилов, X. И. Янбоева), шунингдек, қон айланиш меъёрлари ва патологиясига хос кўрсаткичлар аниқланди. Об-ҳаво ўзгаришининг гипертония билан касалланган беморларга метеопатик таъсири тавсифлаб берилди; артериал босим (АБ)нинг кўтарилиши беморнинг ёшига бевосита боғлик эканлиги ўрганилди (А. К.Каплан, А. Б. Баҳодиров, Р. А. Каценович, А. А. Орифжонов ва бошқа(лар)). Гипертония касаллигини кечиши қон-томир реактивлиги, ташқи нафас, буйраклар фаолияти, сув-туз алмашинуви ҳолатлари ўрганилиб, бунда АБ нинг кўтарилиши билан улар ўртасида бевосита боғлиқлик мавжудлиги аниқланди (А. Б. Баҳодиров, 3. А. Долимов, Т. У. Максудхонов ва бошқа(лар)). Липидлар алмашинуви натижасида электролитлар ва мкроэлементлар алмашинувидаги бузилишлада паралеллар юзага келиши, атеросклероз ривожланишида иммунологик реактивликда ўзгаришлар бўлиши қайд этилди (А. Хўжаев, А. И. Николаев, Н. У. Абдуллаев, Шодмонов ва бошқа(лар)). Атеросклероз билан шикастланган қон томирларни жарроҳлик усулида даволаш (В. В. Воҳидов, Ў. О. Орипов, Д. С. Ғуломов, Ш. М. Каримов ва бошқа(лар)) мумкинлиги илмий ва амалий жиҳатдан асосланди. Маҳаллий доривор ўсиликлардан тайёрланган 5 та янги препаратдан атеросклероз, аритмия, миокард инфарктшт даволашда фойдаланиш (Р. Қ. Курбонов, Г. К.Қиёқбоев); ўткир миокард инфарктига члинган беморлар соғлигини босқичма-босқич тиклаш масалалари ҳал этилди. Юрак-томир тизими касалликларининг об-ҳаво шароитига боғлиқлиги (К.М. Йўлдошев, Ў. Б. Шаронов, А. М. Убайдуллаев), юрак-томир касалликларининг диагностикаси ва олдини олиш йўллари ўрганилди (Р. А. Абдуллаев). Ин-т олимлари томонидан беморларга ёрдам кўрсатишнинг янги шакли – амбулатор даволаш йўлга қўйилди. Ҳозир республикада амбулатор даволашга ихтисослаштирилган 10 дан ортиқ марказ фаолият кўрсатади. 1999 й. дан Кардиология илмий текшириш интининг кардиология марказига айлантирилиши кардиология муаммоларини аниқ ягона режа асосида ривожлантириш имконини берди.

Загрузка...