Конъюнктива

Конъюнктива [лот. conjunctivus – бириктирувчи] – кўз шиллиқ пардаси. Юқори ва пастки қовокларнинг ички (кўз сокқасига қараган) сатҳини ва кўзнинг оқсил (оқ) пардсини бекитиб туради. Қовоқлар уст томондан юпқа тери билан, кўзнинг ички юзасига қараган сатҳи эса шиллиқ парда – конъюнктива билан қопланган. Конъюнктивалар ичкарида кўз соҳасига ёпишади. Юқори ковоқнинг шиллиқ каватида 30—40, пастки қвоқнинг ички юзасида 20-30 та майда кўз ёши безчалари жойлашган. Улар ажратган суюқлик конъюнктивани, шиллиқ парда сатҳини ва кўз мугуз пардасини тўхтовсиз намлаб, кўриб қолишдан сақлаб туради (яна к. Кўз). конъюнктивит – конъюнктиватнг яллиғланиши. Асосан, инфекция (стрептококк, пневмококк ва бошқа(лар)), физик ва кимёвий моддалар тушиши (масалан, қовокларни ҳадеб бўяш – экзген омил), умумий инфекцион касалликлар (қизамиқ, скарлатина, аллергик ёки меъда-ичак йўли касалликлари – эндоген омил), шунингдек, алкоголизм ва бошқа(лар) сабаб бўлади.

Ўткир ва сурункали турлари фарқ қилинади. Ўткир конъюнктива келиб чиқишига кўра инфекцион бўлиб, одатда, тўсатдан бошланади. Кўпинча, иккала кўз баравар санчиб оғрийди, ачишади, ёш оқади, қовоқ шишади, оғирлашиб, юмилиб қолади, бемор ёрукка карай олмайди (қ. Ёруғликка қарай олмаслик); кўздан йиринг оқа бошлайди, кўз ёриғи тораяди, кўриш издан чиқади ва ҳ. к. Баъзан конъюнктива аломатлари рўй-рост кўринмайди, гриппга ўхшаб кечиши ҳам мумкин. Кўпинча, микроблар ва вируслар қўзғатадиган конъюнктива юқумли бўлади. Шу боис, касаллик аломатлари пайдо бўлганда дарҳол кўз врачига кўриниш зарур. Сурункали конъюнктива аста-секин ривожланади. Унга Турмушда, иш жойида санитария-гигиена шароитининг ёмон бўлиши (чанг, тутун, хонанинг яхши шамоллатилмаслиги, кимёвий моддалар ҳиди), камқонлик, қандли диабет, моддалар алмашинувининг бузилиши, тиш, томоқ, бурун касалликлари, кўзнинг гиперметропия ёки астигматизм туфайли зўрикиб ишлаши, қовоқ ва кўз ёши йўли касалликлари сабаб бўлади. Бунда беморнинг кўзи ачишади, ёш оқади, қовоғи кичишади, санчиб оғрийди, гўё кўзига қум қадалаётгандек бўлади. Касаллик узоқ чўзилади, дам босилиб, дам зўрайиб туради. Бемор фақат кўз шифокори буюрган дорилар билан даволаниши керак. Унинг олдини олиш учун шахсий ва умумий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур.

[addtoany]