Курортология [курорт ва ..могия] – тиббиётнинг бир бўлими; табиий шифобахш омиллар (иқлимий, бапьнеологик ва бошқа(лар)), уларнинг организмга таъсирини ҳамда улардан даволаш-профилактика мақсадларида фойдаланиш усулларини ўрганади (қ. Бальнеология, Иқлим билан даволаш, Бальнеотерапия, Балчиқ билан даволаш). Курортология санаторий ва курортлар ишини ташкил қилиш, оммавий дам олиш, курортбоп жойларни излаш ва танлаш масалалари билан ҳам шуғулланади. Худди табиий физик омилладагидек (масалан, карбонат ангидридли, водород сульфидли ва бошқа(лар)) сунъий муҳит барпо этиш, физиотерапия усулидан фойдаланиш ҳам курортология вазифасидир. Ўзбекистонда Курортология илмий текшириш ин-ти (1919) ва 1920 й. да Ўрта Осиё ун-тида тиббиёт ф-ти ташкил этилган вақтдан бошлаб курорт жойларни мунтазам ўрганишга киришилди, маҳаллий минерал сувлар, балчиклар, қуёш нури ва бошқа(лар) табиий омилларнинг одам организмига таъсири клиник ҳамда экспериментал жиҳатдан тадқиқ қилинди. Ҳоз. ЎзР Соғликни сақлаш вазирлиги Саломатлиги тиклаш ва физиотерапия илмий текшириш ин-ти ҳамда унинг шохочалари (Термиз, Наманган ш. да) курортология соҳасида фаолият кўрсатади.
[addtoany]