Ламблиялар

Ламблиялар [Lamblia], лямблиялар – кўп хивчинлилар туркумига мансуб хивчинлилар уруғи. Сут эмизувчилар (одам, қуён, сичколар), сувда ва қуруқликда яшовчилар, айрим умуртқасиз ҳайвонлар ичагида паразитлик қилади. Танаси ноксимон, 2 томонлама симметрияли, ўз. 8-30 мкм. Ботиқ қорин томонида ичак деворига ёпишадиган сўрғич бўлади. Асосан, бўйига бўлиниш орқали жинссиз кўпаяди. Тўғри ичакка тушган ламблиялар қалин пўстга ўралиб, писта ҳосил қилади. Ташқи муҳитга чиққан писта бошқа организмларни зарарлайди. 100 га яқин тури маълум. Одам (кўпинча, болалар) ингичка ичаги ва ўт йўлларида паразитлик қиладиган ичак ламблиялари лямблиоз пайдо қилади.

Загрузка...