Лейкопения

Лейкопения [лейко… ва юн. penia-етишмаслик], лейкоцитопения – периферик қонда лейкоцитлар сонининг камайиши (1 мм3 қонда 4000 дан кам бўлиши). Лейкоцитлар сони ёки улар шаклларининг бир-бирига бўлган нисбати ўзгариши организмнинг умумий ҳолатига боғлик. Чунки лейкоцитлар сонининг камайиши (ёки кўпайиши) соғлом кишиларда ҳам учрайди. Масалан, иссиқ ванна қабул қилган ёки ҳаммомдан чиққан Одамда, спортсмеларда ёки мунтазам оғир меҳнат билан шуғулланувчи шахсларда (адашган нерв тонуси ошиб, парасимпатик нервники пасайганда ва бошқа(лар), қ. Вегетатив нерв тизими) қисқа муддатли лейкопения кузатилади. Лекин баъзи касалликлар {ич терлама, бруцеллёз, грипп, безгак)да қон яратувчи аъзолар фаолиятининг сусайиши натижасида патологик лейкопения рўй беради. Амидопирин, бутдион, сульфаниламид препаратлар каби дорилар меъёри билан қабул килинмаганда ҳам лейкопения кузатилиши мумкин. Лейкопенияга сабаб бўлган зарарли омиллар бартараф этилса, лейкоцитлар сони яна меъёрлашади.

Загрузка...