Лиқилдоқ

Лиқилдоқ, тепатош – чақалоқлар калла гумбази суякларининг бирикиш жойларидаги пардали камгак (қисм). Мия артерияси пулсацияси туфайли бу камгаклар лиқиллаб туради (номи шундан олинган). Чақалокларнинг пешона қисмида ромб шаклида, энса соҳасида учбурчак шаклида, калланинг иккала ёнида бир жуфтдан ён лиқилдоқ бўлади. Бу лиқилдоқлар 3 ойликдан икки ёшгача давр оралиғида суякланиб битади. Рахит ва бошқа(лар) баъзи касалликларда лиқилдоқ тез битмайди.

[addtoany]