Листериоз, листереллёз, неврел ё з – одам ва ҳайвонларда учрайдиган юқумли зооантропоноз касаллик. Қўзғатувчиси Listeria monocytogenes бактерияси. Касаллик манбаи сичконсимон кемирувчилар, бемор ва касал ҳайвонлар. Одам листериоз билан оғриган ҳайвоннинг гўшти, тухуми, сутини истеъмол қилганида, молхонадаги каналар чақканида зарарланади, баъзан нафас йўллари орқали ҳам юқиши мумкин. Листериоз кўпгина мамлакатларда спорадик тарзда вақти-вакти билан учраб туради. Касаллик диагнози серологик ва бактериологик таҳлил натижаларига асосланиб қўйилади. Даво – антибиотиклар.