Мастоидит

Мастоидит [юн. mastoides – сийнасимон] – чакка суягидаги сўрғичсимон ўсиқ катаклри ва суяк тўқимаси шиллиқ пардасининг яллиғланиши; аксарият ҳолларда ўрта қулоқнинг йирингли яллиғланиши асорати (қ. Отит). Ўткир ва сурункали, шунингдек, бирламчи ва иккиламчи мастоидит фарқ қилинади. Қулоқ соҳасида оғриқ ва нохушлик, умумий аҳволнинг ўзгариши, ҳарорат кўтарилиши, эшитишнинг сусайиши,

10 – Тиббиёт энциклопедияси кулоқдан йиринг оқиши ва бошқа(лар) кузатилади. Баъзан шу соҳадаги яллиғланиш атрофидаги тўқималарга тарқалиши ва жараён мураккаб тус олиши ҳам мумкин.

Даво касаллик аломатларига қараб олиб борилади, асосан, ўткир отитни ўз вақтида даволаш лозим. Маҳаллий оғирроқ ҳолларда жарроҳлик усулида даво буюрилади.

[addtoany]