Метрит

Метрит [юн. metra – бачадон] – бачадон мушак қаватнинг яллиғланиши. Асосан, шиллиқ қаватининг яллиғланиши (метроэндомтрит) билан бирга кечади. Ўткир ва сурункали метрит ажратилади. Ўткир метрит, одатда, абортдан кейин (айниқса, касалхонадан ташқарида қилинган), тутиш асорати, шунингдек, инфекцион касалликлар (тиф, дифтерия, вабо ва бошқалар) оқибатида келиб чиқади. Ўткир метритда тана ҳарорати кўтарилади, киндан йирингли, баъзан қонли йирингли ажратма келади, қорин пастида оғриқ бўлади, бачадон катталашади ва безиллаб оғрийди. Вақт ўтиши билан ўткир М. сурункали шаклига ўтади ёки мустақил касаллик сифатида ривожланади, гоҳо яллиғланиш жараёни тухумдон, Фаллопий найи ва қорин бўшлигига тарқалиши мумкин.

Касаллик белгиларига қараб даво қилинади. Антибиотиклар, сульфаниламид препаратлар, оғриқ қолдирувчи дорилар буюрилади; сурункали М. да физиотерапия тавсия этилади.