Оғиз бўшлиғи – ҳазм йўлининг бошланғич бўлими. Олд ва ён томонлари лунж билан, юқоридан юмшоқ ва қаттиқ танглай, пастдан оғиз бўшлиғи туби – тил ости мушаклари билан чегараланган. Оғиз бўшлиғи орқа томондан тоқ тешик – томоқ орқали ҳалқум бўшлигига туташади.
Тишлар ва милклар О. б. ни оғиз дахлизи (оғизга киравериш) билан асли О. б. га ажратиб туради. Оғиз даҳлизи оғиз тешиги орқали ташқи муҳитга туташади. Оғиз юпилганда О. б. тораяди ва уни тил тўлдириб туради. Сўлак безлари О. б. дахлизига очилади.
[addtoany]