Оғиз ҳидланиши

Оғиз ҳидланиши – айрим касалликларнинг белгиси. Кўпинча, тиш, милк, брун-ҳалқум, қизилўнгач, меъда ва ўпка касалликларида кузатилади. Баъзан оғиз ҳидланиши қандли диабет, нефрит ва ички аъзоларнинг бошқа касалликлари белгиси бўлиши ҳам мумкин. Тиш эликсири ва лосьонлар ёрдамида оғиз ҳидланишини вақтинча йўқотса бўлади, лекин, албатта, мутахассис шифокорга мурожат этиш лозим.

Оғиз ҳидланишининг олдини олиш овқатдан кейин оғизни чайиш, тиш ва тиш протезларини тзалаб ювиб туриш (қ. Тиш), шунингдек, оғиз бўшлиғини соғлом сақлаш, тиш шифокори кўрсатмаларига пухта амал қилиш, меъда-ичак касалликларини ўз вақтида даволатишдан иборат.

[addtoany]