Олий нерв фаолияти

Олий нерв фаолияти – ҳайвон ва одам марказий нерв тизими олий бўлимлари (бош мия ярим шарлари пўсти ва пўст ости маказлари)нинг фаолияти; бутун организмнинг ташқи муҳит билан нормал муносабатда бўлиб туришини таъминлайди. Олий нерв фаолияти атамасини фанга И. П. Павлов киритган. У олий нерв фаолиятини «психик фаолият» билан бир маънодаги тушунча деб ҳисоблаган. Павлов айтганидек, психик фаолиятнинг ҳамма шакллари, жумладан, одам тафаккури ва онги олий нерв фаолияти элементларидандир. Бу таълимотни яратувчиладан бири – Павловнинг ўтмишдоши И. М. Сеченов бўлган. У «Бош мия рефлекслари» деган асарида (1863) психик фаолиятнинг рефлектор табиати тўғрисидаги ғояни ривожлантирган.

Юқори даражада ташкил топган ҳайвонлар олий нерв фаолияти асосида марказий нерв тизимининг юқори қисмлари (юқори даражада тузилган умуртқали ҳайвонларда ва Одамда – бош мия катта ярим шарларининг пўстлоғига ҳосил бўладиган шартли рефлектор ҳамда мураккаб шартсиз рефлекслар (инстинктлар, эмоцилар), яъни, асосан, пўстлоқ ости нерв ҳосилалри томонидан амалга ошириладиган бош мия фаолиятининг шакллари ётади. Шартсиз рефлексларнинг олий нерв фаолияти даги роли шундаки, мазкур рефлекслар асосида ҳамма шартли рефлекслар ҳосил бўлибгина қолмай, балки шартли ва шартсиз рефлексларнинг олий нерв фаолияти даги аҳамияти ҳайвонот оламининг тарихий ривожланиш жараёнида ўзгаради. Павлов фикрича, ҳатто юқори даражада ривожланган ҳайвонлар (масалан, ит, маймун)нинг олий нерв фаолияти, асосан, ҳайвонлар билан Одамда умумий бўлган биринчи сигнал системасининг хилма-хил ва турли-туман шартли рефлекслар йиғиндисидан иборат. Нуткнинг аста-секин ривожланишига қарамасдан биринчи сигнал системасининг шартли рефлекслари болалар ҳаётининг дастлабки йилларида олий нерв фаолиятининг асосий фондини ташкил қилади; кейинги ўсиш даврларида эса одамнинг олий нерв фаолияти маълум ўринни эгаллайди. Лекин Одамда меҳнат фаолиятининг ижтимоий шакллари ривожланиши муносабати билан иккинчи сигналлар пайдо бўлди ва ривожланди. Павлов олий нерв фаолиятининг қуйидаги асосий қоидаларини ишлаб чиққан: 1) шартли рефлекслар ёки нерв туташишларнинг ҳосил бўлиши; 2) шартли рефлекс кучининг қўзғалиш кучига боғлиқлиги; 3) шартли қўзғатгичларнинг йиғиндиси; 4) шартли рефлекслар мустаҳкам бўлмаганлиги учун, шартли Қўзгатувчининг кескин кучайиши ёки янги Қўзгатувчининг таъсири туфайли тормозлнишнинг ўсиши; 5) нерв жараёнларининг бош мия пўстлогида тарқалиши ва концентрацяланиши натижасида унинг айрим қисмлари ўртасида алоқанинг вужудга келиши ҳамда шартли рефлексларнинг умумлашиши ва ихтсослашиши; 6) қўзғалиш ва тормозланишнинг пўстлоқ манбалари ўртасидаги қарама-қарши ўзаро муносабатни таъминлайдиган нерв жараёнларининг бир-бири билан боғлик индукцияси.

Олий нерв фаолиятида марказий ҳодиса шартли рефлекслар бўлиб, улар жаҳон нейрофизиологяси ва экспериментал психологиядаги муҳим тадкикот объекти ҳисобланади. Павлов ва унинг ходимлари белгилаган олий нерв фаолиятининг асосий фактлари ва изчиллигининг тўғри эканлиги олимларнинг кўпгина ишларида исботланган. Хусусан, физиолог П. К. Анохин функционал система назариясини ишлаб чиқиб, бу наэрияни функциялар эволюциясига татбиқ этди, натижада эволюцион жараённинг умумий қнунияти бўлган системогенез тушунчасини яратди.

Загрузка...