Онихия

Онихия [юн. onyx, onychos – тирноқ], онхоз – қўл-оёқ тирноқларининг касаллиги; бунда тирноқ пластинкасининг ранги ўзгариб, ранг-баранг доғ ва ҳошиялар пайдо бўлади, тирнокнинг шакли ўзгаради, қалинлашади ёки юпқалашади, юзи ғадир-будир бўлиб қолади, кўндалангига ёки узунасига кетган эгатлар вужудга келиб, тирноқ жойидан кўчади. Онихия туғма бўлиши ёки турли сабаблар билан (масалан, тирноқ пластинкаси ёки тирноқ фалангасининг шикастланиши натижасида) келиб чиқиши мумкин. Трихофития, кал яра замбуруғлари, шунингдек, стафилококк ва стрептококклар. Онихияга сабаб бўлади. Ички аъзолар, нерв тизимининг турли касалликлари, моддалар алмашинувининг бузилиши, ички секреция безлари касалликларида, шунингдек, тери касалликларидан баъзилари (экзема, псориаз ва бошқалар)да ҳам онихия кузатилади.

[addtoany]