Оқсил минимуми – организмда азот мувозанати сақланиши учун овқатда бўлиши зарур оқсилнинг энг кам миқдори. Овқатдаги оқсил оқсил минимумидан камайиб кетганда организмнинг ўз оқсиллари парчаланади. Оқсил минимуми организмнинг шахсий хусусиятларига, ёшига, семизлигига, шунингдек, овқатдаги карбонсувлар, ёғлар, витаминлар ва бошқа(лар) сифатига ҳамда миқдорига боғлик. Овқат рационлари тузиш учун оқсил оптимуми (организм эҳтиёжларини тўла таъминлаш учун зарур оқсил миқдори) асос қилиб олинади. Катта ёшли одамга бир суткада ўрта ҳисоб билан 80-100 г (оғир жисмоний ишда 150 г) оқсил керак (яна қ. Оқсиллар, Моддалар алмашинуви).
[addtoany]