Орнитоз

Орнитоз [юн. ornis, omithos – қуш], псаттакоз – одам ва паррандаларда учрайдиган юқумли касаллик, вируссимон қўзғатувчилар – Chlamidia psittaci хламидиялари кўзғатади. Орнитоз иситма ҳамда интерстициал пневмония тарзида ўтади. Касал паррандалар (тўти, каптар, ўрдак, газ, чумчуқ, товуқ ва бошқа(лар))дан одам ва чорва молларига юқади. Орнитоз каптар кўп боқиладиган жойларда, айниқса, кенг тарқалган. Орнитоз ўткир ва сурункали бўлади. Касаллик 8-9 кун давом этади, одатда, 30 %ча парранда нобуд бўлади.

Касаллик паррандачилик хўжаликлари, ҳайвонот боғлари ва парранда магазинларда ишлайдиган кишиларга юқиши мумкин. Касаллик одамларда тўсатдан бошланади. Беморнинг дармони курийди, боши оғрийди, уйқусизлик рўй беради, ҳарорати кўтарилади, 18-20 кун иситмалайди.

Олдини олиш: ветеринария-санитрия тадбирлари; касалланган паррандаларни сўйиш; шахсий гигиена қоидаларига, паррандачилик хўжаликларида санитария режимига риоя қилиш.

Загрузка...