Орқа мия нервлари

Орқа мия нервлари – Одамда орқа мядан бошланадиган нервлар. Орқа мия нервлари 31 жуфт: 8 жуфт бўйин, 12 жуфт кўкрак, 5 жуфт бел, 5 жуфт думғаза ва 1 жуфт дум нерви. Ушбу нервлар тана мушакларига, терига тарқалади. Орқа мия нервлари ва уларда ҳосил бўлган бўйин, елка, бел, думғаза ва дум нерв толалари, тери, ички аъзолар ва бутун тана скелет мушакларини марказий нерв тизими билан боғлайди (иннсрвация). Орқа мия нервлари таркибида сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалар бўлади. Қўзғалувчанлик аъзоларда, мушакларда ва терида жойлашган нерв охирлри (рецепторлар) орқали сезгини қабул қилиб марказий нерв тизимига, у ердан ҳаракатлантирувчи нервлар орқали ишчи аъзоларга керакли жавоб импульсларини етказади. Таъсирларни ўтказиш тезлиги ўртача 0,5-120 м. га тенг, йўғон диаметрли нервларда тезроқ бўлади.

Загрузка...