Knowledge Base

Орқа мия сўхтаси

Орқа мия сўхтаси – захм касаллигининг учинчи ёки тўртинчи даврида орқа миянинг орқа илдизи ва орқа устунларида рўй берадиган дегенсратив ўзгаришлар. Бунда бемор мувозанатини йўқотади, юрганида оёқларини кенг ташлаб, кўзи билан кузатиб босади, кўзини юмишга тўғри келса, гандираклаб йиқилиб тушиши ҳам мумкин. Сўхтанинг охирги босқичида бутунлай юра олмай қолади. Бундан ташқари, пай рефлекслари йўқолади, бўғимлар кечаси қаттиқ оғрийди, кўзнинг кўриш лаёқати сусаяди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan