Орқа мия суюқлиги, ликвор – умуртқали ҳайвонлар ва Одамда орқа мия билан бош мия бўшлиқларини тўлдириб турадиган суюқлик. Таркибига кўра, лимфага яқин, лекин оксиди кам. Миянинг баъзи касалликларида бу суюкликнинг босими ва таркиби ўзгаради. Шу боис уларни аниқлашда орқа мия суюқлигини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
[addtoany]