Отосклероз [ото… ва склероз] – қулоқ касаллиги. Бунда ўрта қулоқни ички қулоқ билан бирлаштириб турадиган овал дарча соҳасидаги суяк тўқимаси ўсиб кетади. Натижада товуш тебранишларининг эшитув суякчалари системаси орқали ўтиши қийинлашади ёки бутунлай тўхтайди. Деярли ҳамма вақт иккала қулоқ оғрийди, одатда, 16-17 ёшда, баъзан болалида бошланади, кўпроқ хотин-қизларда учрайди. Отосклерозда беморнинг қулоғи аста-секин эшимай қолади, қулоғи шанғиллайди, бора-бора карликка олиб келади. Касаллик баъзан жуда секин ривожланади. Касбга алоқадор баъзи зарарликлар (шовқин, вибрация ва бошқа(лар)) ҳамда инфекцион касалликлар, шунингдек, ҳомиладорлик ва тугаш, кўпинча, отосклерозни кучайтиради. Касалликка кўпроқ ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, эшитув аъзосининг кучли товуш таъсирида зарарланиши сабаб бўлади. Касалликнинг бошланғич даврида дори-дармонлар билан эшитишни бироз яхшилаш ва қулоқ шанғиллашини пасайтириш мумкин, шунингдек, эшитиш аппаратлари ҳам яхши фойда беради.
[addtoany]