Отоскопия

Отоскопия [ото… ва юн. skopeo – кўраман, кўздан кечираман] – ташқи эшитув йўли ва қулоқ пардасини кўздан кечириш усули. Отоскопияда қулоқка киритиладиган махсус воронклар, пешонага тутиладиган рефлектор (ўртаси тешик кўзгу) ва ёруғлик манбаидан фойдаланилади. Диагностика мақсадида муолажалар ва операциялар қилишда қўлланади.

[addtoany]