Овқатланиш гигиенаси

Овқатланиш гигиенаси – гигиеннинг бир тармоғи, соғлом одамнинг тўғри ва бекаму кўст овқатланиш муаммоларини ўрганадиган фан. Унинг мустақил бўлими – диетлогия беморлар овқатини ўрганади ва парҳез овқатлар таркибини ишлаб чиқади. Гўдаклик давридаги овқатланишни ўрганиш ҳам овқатланиш гигиенасининг мустақил бўлимидир. Овқатланиш гигиенаси одамнинг овқатланишини жинс, ёш, касб, меҳнат характери, жисмоний зўриқиш, иқлим шароити, миллий ва бошқа(лар) хусусиятлари, турли ҳудудлардаги аҳоли овқатининг миқдори ва сифат тмонларига боғлаб ўрганади ва кишиларнинг меҳнат шароитига қараб озиқ моддаларга эҳтиёжини белгилаб беради.

И. ч. корхоналарининг жамоалари, мактаблардаги, мактабгача тарбия ёшидаги болалар ва бошқа(лар) муассасаларнинг болалар жамоалари учун рационал овқат ишлаб чиқиш, умумий овқатланиш ва овқат саноати корхоналарида озиқ-овқат масаллиқларни! зарарли моддалар қўшилишидан сақлашга доир таъсирли санитария назорати усулларини ишлаб чиқиш, овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар ва интосикациялариит олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш, овқат саноати, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишни профилактик санитария назоратига олиш, янги саноат товарларининг вақтинча техника шартлари ва давлат андазсига мос ишлаб чиқишда қатнашиш овқатланиш гигиенасининг амалий вазифаларидир.

Овқатланиш гигиенаси ўз тадқиқотларида кимё, микробиология, физиология, стоматология, иқлимилунолик ва бошқа(лар) фанларнинг илмий маълумотларига таянади.

УзРда овқатланиш гигиенаси соҳасидаги илмий текшириш ларни республика диетология маркази, Тошкент тиббиёт академиясининг овқатланиш гигиенаси кафедралари, шунингдек, санитария-гигиена илмий текшириш ин-ти, лаб. лари ва бўлимлари, дон, гўшт ва сут, консерва ва сабзавот қуритиш, кондитер саноати ва бошқа(лар)нинг назорат тармоқлари олиб боради.

Загрузка...