Овқатланиш – организмнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш, саломатлик ва иш қобилиятини сақлаб туриш учун зарур озиқ моддаларни ўзлаштириш жараёни. Киши тартиб билан тўғри овқатланса, касалликларга камроқ чалиниб, уларни осон енгади. Тўғри овқатланиш барвақт қариб қолишнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Меъда-ичак, юрак-томир касалликлари ва бошқа(лар) касалликларда алоҳида тузиладиган рацион ҳамда овқатланиш тартиби даво шартларидан ҳисобланади (қ. Парҳез билан даволаш).
Овқат организмнинг уйғун равишда ривожланиши ҳамда бир меъёрда ишлаб туришини таъминлай оладиган бўлиши керак, бунинг учун овқат рационининг миқдори ва сифати, кишининг касб-кори, ёши, жинсига тегишли эҳтиёжларга монанд келиши лозим. Организмнинг физиологик эҳтиёжлари турли шарт-шроитларга боғлиқ. Буларнинг кўпчилиги доимо ўзгариб туради. Шу сабабли ҳаётнинг ҳар бир фурсати учун аниқ тўғри келадиган овқат бўлиши амалда мумкин эмас. Бироқ Одамда махсус регулятор (бошқарув) механизмлар бўлиб, улар мазкур пайтда ўзига керакли миқдордаги зарур озиқ моддаларни ёйилган овқатдан ажратиб олади ва ўзлаштиради. Лекин организмдаги мослаштирувчи регулятор қобилиятларнинг ҳам маълум чегараси бор; болалар ва кемаларда улар анча чекланган. Бундан ташқари, бир қанча озиқ моддалар, масалан, витаминлар, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни (қ. Оқсиллар) одам организми моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил қила (синтезлай) олмайди. Бу моддалар организмга овқат билан тайёр ҳолда кириб туриши керак, акс ҳолда, сифатсиз овқатланиш натижасида касалликлар пайдо бўлади.
Овқатланиш жараёнида организм ҳаёт фаолияти учун муҳим озиқ моддалар (оқсил, ёғ, карбонсув, витаминлар, минерал тузлар)ни олиб туради. Булар эса ўзлаштирилиши жараёнида организмнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириб боради. Бирор хил озиқ-овқат маҳсулоти организмда ўзлаштирилганида ажралиб чиқадиган энергия миқдори шу маҳсулотнинг калориясидир. Турли озиқ моддалар ва энергияга бўлган эҳтиёж одамнинг ёши, жинси ҳамда меҳнат тарзига қараб ҳар хил бўлади. Меҳнат фаолияти характерини ҳисобга олган ҳолда овқат рационини тўғри тузиш учун овқатланиш гигиенаси соҳасидаги мутахассис олимлар катта ёшдаги кишиларнинг ҳаммасини 4 гуруҳга бўлишади. Биринчи гуруҳга жисмоний куч сарф қилмайдиган ёки кам жисмоний куч сарфлаб ишлайдиган кишилар: ақлий меҳнат ходимлари, ишда асабига зўр келадиган ходимлар; бошқариш пультларнинг ходимлари: диспетчерлар, барча хизматчилар киради. Иккинчи гуруҳга механизацилаштирилган корхона ходимлари ва жисмоний зўриқмасдан ишловчи ходимлар: ҳамширалар, санитаркалар, сотувчи, алоқачи, тикувчи, автоматлаштирилган жараёнларда банд ишчилар ва бошқа(лар) киради. Учинчи гуруҳга меҳнат шароитлари қисман механизациялаштирилган корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳасида анча жисмоний куч сарфлаб ишлайдиган ходимлар, станокчи, тўқувчи, пойабзалчи, метро поезди, автобус, трамвай, троллейбусларнинг ҳайдовчилари, умумий овқатланиш корхоналари ходимлари (маъмурий бошқарма аппаратидан ташқари) ва бошқа(лар) киради. Тўртинчи гуруҳга ярим механизациялаштирилган ёки механизациялаштирилмаган корхоналарда ўртача оғир ва оғир меҳнат қиладиган ходимлар: қон ишчилари, шахтёрлар, юк автомобиллари ҳайдовчилари, металлурглар, темирчилар, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва механизатолар, ёғоч тайёрлашда банд бўлган ишчилар ва бошқа(лар) киради. Овқат рационини тўғри тузиш учун, албатта, озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркибини билиш лозим.
Оқсиллар овқатнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Овқатда оқсиллар етишмаса, организм юқумли касалликларга кўпроқ мойил бўлиб қолади, қон яратилиши сусаяди, ўсиб келаётган организмнинг ривожланиши осонлашади, нерв тизими, жигар ва бошқа(лар) аъзолар фаолияти бузилади, оғир касалликлардан кейин ҳужайраларнинг тикланиши қийинлашади, шунингдек, рационда оқсилларнинг ортиқча бўлиши ҳам организмга зиён. Овқатланишнинг Ўзбекистонда қабул қилинган физиологик меёрларида рациондаги умумий капорияларнинг 14 % чаен оқсиллар ҳисобига копланадиган бўлиши тавсия этилган.
Ўсимлик маҳсулотлари – дон, дуккакллар, картошка ва бошқа(лар) организмни оқсиллар билан таъминлаб турадиган қимматли ва муҳим мабадир.
Гўшт ва балиқда бўладиган азотли эстрактив моддалар овқатланишда жуда муҳим аҳамиятга эга. Гўшт ва балиқ шўрваларида экстрактив моддалар мавжудлиги кўпроқ ҳазм ширалари ишланиб чиқиши ва овқатнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради.
Карбонсувлар. Нормал ҳаёт фаолияти учун зарур энергиянинг ярмидан кўпроғини одам организми карбонсувлардан олади. Улар, асосан, ўсимликлардан олдинадиган маҳслотларда бўлади. Карбонсувлар нон, ёрмалар, картошкада крахмал ва қанд ҳолида, қандолат маҳсулотлари, ширин меваларда эса қанд ҳолида кўп учрайди. Нерв тизими, мушаклар, юрак, жигар ва бошқа(лар) аъзолар фаолиятида карбонсувлар муҳим роль ўйнайди.
Ёрмалар, макарон ёки дуккаклилардан тайёрланган, картошка ёки сабзавотлардан пишрилган таом ва гарнирдан кунига икки маҳал еб туриш, 400-500 г нон ва 90-100 г атрофида қанд ҳамда ширинликлар истеъмол қилиш катта ёшли одамнинг карбонсувларга бўлган суткалик эҳтиёжини бемалол қондиради.
Ўсимлик маҳсулотларида организмни энергия билан таъминлаб турадиган карбонсувлар билан бирга озиқ ҳисобланмайдиган карбонсув – клетчаткалар ҳам бўлади. Клетчатка тахм. 25 % миқдорида ўзлаштирилиб, овқат рационда энергия манбаи сифатида амалий аҳамияти йўқ. Бироқ у ичакнинг нормал ишлашига ёрдам беради: ичак деворларига таъсир этиб, уларни ҳаракатга келтиради – ичак перистальтикасини кўзғатади. Клетчаткаси йўқ овқат ейилганда перистальтика сусайиб ич кетиши мумкин.
Киши ҳар куни сариқ мағиз буғдой нон, жавдар нон, сабзавотлардан тановул қилиб туриши керак, Ҳўллигича ва хомлигича ейладиган сабзавот ва мевалар жуда фойдали, шунингдек, уларда пектин моддалар ҳам бор. Бу моддалар карбонсувлар тоифасидан бўлиб, озиқли қийматга эга. Уларнинг овқат ҳазм бўлишидаги асосий аҳамияти перистальтикани кучайтириб, ичакнинг яхшироқ бўшалиб туришига ёрдам беришидир.
Ёғлар организмни энергия билан таъминлаб турадиган тайёр ёнилғи материалидир; улар организм томонидан оқсиллар, баъзи минерал тузлар, шунингдек, ёғда эрийдиган витаминларнинг нормал ўзлаштирилиб бориши учун ҳам зарур. Овқат рационида ёғлар бўлиши томнинг мазасини яхшилайди ва иштаҳани очади.
Овқат билан бирга қабул қилинадиган ёғлар организмда қисман ёғ заҳираси ҳосил қилишга сарфланади. Ёғларга бўлган эҳтиёжнинг қондирилиши ёғнинг тури ва сифатига боғлиқ. Ҳайвон ва ўсимлик ёғлари бир-бирининг ўрнини боса олади. Овқат рационидаги ёғлар меъёри одамларнинг ёши, меҳнат фаолияти ва иқлимий хусусиятларга қараб белгиланади. Ўзбекистон аҳолиси учун таклиф этилган овқат меъёрларида калорияларнинг 30 % ини ёғлар ҳисобига қондириш кўзда тутилган. Суткалик овқат рационидаги ёғларни нормалашда ҳар 1000 ккал та 35 г ёғ мўлжалланади.
Овқат рационига кирадиган ёғларнинг сифат таркиби маълум аҳамиятга эга. Овкатга ҳар хил ҳайвон, парранда ва балиқлар ёғи, шунингдек, ўсимлик мойи қўшиш фойдали. Кунлик рационда 70-85 г ча ҳайвонлар ёғи (шулардан, 40 грамми табиий ҳолда, қолгани ҳар хил озиовқат, табиий маҳсулотлар таркибида) бўлиши лозим. Овқат рациони таркибига баъзи ёғсимон моддалар – холестерин ва лецитин ҳам киради.
Ҳайвонлар ёғи, тухум сариғи, балиқ тухми (увилдириқ), мия, жигар, буйракларда кўп миқдорда бўладиган холестерин организмнинг ҳаёт фаолиятида, хусусан, нерв тизими фаолиятида катта роль ўйнайди. Лецитин таркибида фосфор ва холин борлиги туфайли бу модда хлестериннинг биологик антагонисти ҳисобланади. Лецитин ўсиб келаётган организмнинг ривожланиши, қон яратилишини рағбатлантиради, нерв тизими, жигар фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади, организмнинг заҳарли моддаларга кўрсатадиган қаршилигини кучайтириб, ёғларнинг сингишини яхшилайди, атеросклерознинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Гречиха ёрмаси, салат, буғдой кепги таркибида талайгина лецитин бор. Қон ва тўқималарда нормал миқдорда суюқлик сақлаб туриш учун ош тузи бўлиши шарт, у сийдик ажралиб чиқишига, нерв тизими фаолиятига, қон айланишига таъсир қилади, меъда безларида хлорид кислота ҳосил бўлишида иштирок этади.
Минерал тузлар организмдаги барча тўқималар таркибига киради ва организмнинг ҳаёт фаолияти жараёнида тўхтовсиз сарфланиб боради. Одам хилма-хил овқатлар истеъмол қилса, организмнинг минерал тузларга бўлган эҳтиёжи тўла-тўкис қондириб борилади. Бундай тузлар орасида ош тузи муҳим ўрин тутади. Қон ва тўқималарда нормал миқдорда суюқлик сақлаб туриш учун ош тузи бўлиши шарт, у сийдик ажралиб чиқишига, нерв тизими фаолиятига, қон айланишига таъсир қилади, меъда безларида хлорид кислота ҳосил бўлишида иштирок этади.
Суяк скелети одам гавдаси оғирлигининг тахминан 1/2-1/3 қисмини ташкил этади, сякларнинг 2/3 қисми эса минерал тузлардан ташкил топган. Одам организмида бўладиган жами кальцийнинг 99 % суяк тўқимаси таркибига киради: қолган 1 % кальций моддалар алмашинувига тааллуқли хилма-хил жараёнларда иштирок этади. Кальций тузлари деярли барча озиқ-овқат маҳсулотларида бор, лекин одам организми уларни ҳамма маҳсулотлардан ҳам ўзлаштириб олавермайди. Организмни зарур миқдорда кальций тузлари билан таъминлаб туриш учун овқат рационига таркибида организмга яхши сингадиган кальций кўп маҳсулотлар: сут ва сут маҳсулотлари, пишлоқ, тухум сариғи ва бошқа(лар)ни қўшиш керак.
Фосфор суяк тўқимасининг ҳосил бўлишида иштирок этиш билан бирга, бутун организмнинг ҳаёт фаолиятида ҳам муҳим ўрин тутади. Нерв тўқимаси таркибига кўпгина миқдорда фосфор киради, шунинг учун у нерв тизимининг нормал ишлаб туришида катта аҳамиятга эга. Деярли барча озиқ-овқат маҳсулотларида фосфор тузлари бор, ёнғоқ, нон, ёрмапар, гўшт, мия, жигар, балиқ, тухум, пишлоқ, сутда фосфор кўп.
Магний тузлари юрак-томир тизимининг нормал ишлаб туришини таъминлайди. Бу тулар кекса кишиларга, айниқса, зарур, чунки организмдан ортиқча миқдор холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Магний тузлари кепакда, жайдар ундан ёпилган нонда, гречиха, арпа ёрмаларида, денгиз балигида кўп.
Калий тузлари юрак-томир тизимининг нормал ишлаб туришини таъминлашда, айниқса, муҳим, чунки у сийдик ажралишини кучайтиради. Юрак касалликлари, гипертония касаллиги билан оғриган кишиларга қовоқ, тарвуз, олма, баргак, майиз еб туриш тавсия этилади, чунки улар таркибида талайгина калий тузлари бор.
Организмнинг темир ва мисга бўлган эҳтиёжи жуда кам, суткасига граммнинг мингдан бир улушига тўғри келади, лекин бу элементлар қон яратилишида муҳим роль ўйнайди; йодга бўлган эҳтиёж ҳам ниҳоятда кам, лекин озиқ-овқат маҳсулотларида йод бўлмаса, қалқонсимон без фаолияти бузилиб, эндемик буқоқ касаллиги вужудга келади. Микроэлментларга кирадиган кобальт тузларининг қон яратилишида роли катта; кобальт витамин В12 таркибига киради. Нўхат, лавлаги, қизил смородина, қулупнайда кобальт тузлари кўп бўлади.
Сув озиқ моддаларнинг организмда сарланишида энергия ҳосил қилмаса ҳам, лекин сувсиз ҳаёт йўқ. Овқат рационида зарур миқдорда суюқлик бўлса, овқатнинг ҳажми (оғирлиги) керакли даражага етади ва тўйганлик ҳисси вужудга келади. Сувга бўлган суткалик эҳтиёж тана оғирлигининг ҳар 1 кг вазнига 340 мл ни, яъни тахминан 2,5 л ни ташкил этади. Шу норманинг талайгина қисми (1 л га яқини) озиқ-овқат маҳсулотларида бўлади. Кишининг сувга бўлган эҳтиёжи иқлим шароитларига ва жисмоний ишнинг оғир-енгиллигига боғлиқ.
Витаминлар рационнинг жуда муҳим ва ўрнини босиб бўлмайдиган таркибий қисмидир. Улар организмнинг нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаб туради, бошқа озиқ моддаларнинг ўзлаштирилиши жараёнида иштирок этади; организмнинг ташқи муҳитдаги турли зарарли таъсиротларга кўрсатадиган қаршилигини кучайтиради, одамнинг меҳнат қобилиятини оширади (қ. Витаминлар).
Рационда таркиби хилма-хил озиқ-овқат маҳсулотларининг бўлиши ва овқатнинг тўғри пиширилиши витаминларни сақлаб қолишга имкон беради. Оғир жисмоний меҳнатда, ҳомиладорлик даврида, шим. р-нларда яшаганда витаминларга талаб кучаяди. Бунда витамин препаратлари истеъмол қилиб туриш зарур.
Овқатнинг ҳазм бўлиши маҳсулотлар тури ва овқатнинг нечоғли хилма-хил бўлишига боғлиқ. Ҳайвон маҳсулотлари яхши ҳазм бўлади, бунда оқсилларнинг ўзлаштирилиши алоҳида аҳамиятга эга. Нон, ёрмалар, сабзавот ва мевалар оқсилларига қараганда гўшт, балиқ, тухум ва сут маҳсулотларининг оқсиллари яхши ўзлаштирилади. Тўғри овқатланишнинг энг муҳим омили овқатнинг хилма-хил бўлшидир. Бир хил овқат кўнгилга уриб, яхши сингмайди. Овқат гўшт, нон ва ёрмалардан иборат бўлса, таркибидаги оқсилларнинг ўртача 75 % ўзлаштирилади, агар овқатга сабзаволар қўшилса, оқсилларнинг ўзлаштирилиши 85-90 % га етади. Масаллиқлар тўғри пишириб майдаланганда озиқ моддалар яхши ҳазм бўлади.
Овқатланиш тартиби кунига неча маҳал ва қанча вақт оралатиб овқатланиш, суткалик рацион калорияларининг овқатланиш маҳаллрига тақсимланишидан иборат. Кунига 4 маҳал овқатланиш мақсадга мувофиқ, чунки бунда ҳазм йўли бир маромда ишлайди ва ҳазм шраларининг кучи расо бўлиб, овқат батамом қайта ишланади. Доим бир вақтда овқатлаганда меъда шираси бирмунча фаол ажралади. Овқатнинг нормал ҳазм бўлишида унинг исиқ-совуқлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Кекса кишилар овқати. 60 ва ундан катта ёшдаги кишиларда моддалар алмашинуви жараёни бирмунча сусаяди. Уларда ўрта яшар кишилардагига қараганда овқат калориялари ва қабул қилинадиган оқсиллар, ёғлар ҳамда карбонсувларга бўлган эҳтиёжнинг ўзгариб қолиши ҳам ана шундан.
Киши қариганда сергўшт шўрвалар, қайлларни (овқат ҳазм қилиш, юрак-томир, сийдик ажратиш тизимлари иши учун қулай шароит яратиш ҳамда сув-туз алмашинувини меъёлаштириш мақсадида), таркибида холестерин кўп масаллиқлар (тухум сариғи, мия, жигар ва бошқа(лар)) ҳамда қийин эрийдиган ёғлар (кўй ёғи ва бошқа(лар))ни кам истеъмол қилиши ёки овқатга ишлатмаслиги керак. Зарур миқдордаги ҳайвон оқсиллари ва ёғларни кўпроқ сут маҳсулотлари ҳисобига олиб туриш мумкин. Сабзавот ва меваларни хомлигича еб туриш фойдали. Ош тузи миқдорини ҳам чеклаш зарур. Қариганда овқатланиш тартибини кескин ўзгартирмаш ўз вақтида овқат еб туриш муҳим. Овқатни пишришга ҳам эътибор бериш лозим. Қовурилган, дудланган, тузланган ва сиркаланган таомларни кам истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ҳомиладор аёл ва эмизикли она овқати. Ҳомиладорлик оқсиллар, қисман ёғлар, кальций, фосфорга бўлган эҳтиёж ортади. Ҳомиладор аёл бажараётган ишининг характерига ва вазнига қараб суткасига 100-120 г, асосан, осон сингадиган ва тўла қимматли оқсил қабул қилиши, шунинг, тахм. 65 г ҳайвон оксиди бўлиши, сут, творог, пишлоқ, балиқ, гўшт (гўштнинг ёғсиз ҳидини қайнатиб пишириган ҳолда) истеъмол қилиш лозим. Ҳар куни сут ичиб туриш ҳомиладор аёл организмини зарур миқдордаги оқсил, кальций ва фосфор б-н таъминлаб боради. Ҳомиладор аёл овқати витаминларга ҳам бой бўлиши керак. Улар организми кўпроқ темир моддасига муҳтож бўлади. Жигар, тухум сариғи, ошкўклар, мевалар темирга, айниқса, бой. Ҳомиладорлик даврида ош тузини ортиқча истеъмол қилмаслик, семиришга мойил аёллар эса ёғ, карбонсувларни камроқ истеъмол қилиши зарур.
Эмизикли она ҳомиладорлик давридагига қараганда бирмунча кўпроқ овқат ейиши, ичиладиган сут миқдорини ошириш, тухум, сариёғ, пишлоқ, сабзавот, меваларни кўпроқ еб туриши лозим.
Шифобахш-профилактик овқатлар.
Кўпгина корхона ва муассасаларда шифобахш-профилактик овқатлар бериш жорий этилган. Овқатланишнинг бу усули организмни мустаҳкамлайди, ташқи муҳитнинг нохуш омилларига бўлган қаршилигини оширади, моддалар алмашинуви меъёрлашади, тизимлар фаолияти яхшиланади; и. ч. даги зарарли чиқиндиларнинг меъда-ичакларда сўрилиши камаяди, уларнинг организмдан чиқиб кетиши кучаяди в ҳ. қ. Ана шу мақсадларни кўзда тутиб махсус рацион тузилган. Шифобахш-профилактик овқатлар и. ч. корхоналарининг ошхналарида ёки маъмурият билан келишиб, махсус парҳез таомлар ошхоналарида тайёрланади.
[addtoany]