Ўпка абсцесси

Ўпка абсцесси – ўпкадаги йиринг бойлаган жой. Нафас йўлларига йиринг пайдо қилувчи микроблар (стафилококк, стрептококк, пневмококк ва бошқа(лар)) тушиши сабаб бўлади. Ўпкага анаэроб Микроорганизмлар тушганида ўпка тўқималари ириб емирилади, ўпка гангренаси пайдо бўлади. Ўпка абсцесси ва ўпка гангренаси, асосан, ўпканинг крупоз ёки ўчоқли яллиғланиши, шунингдек, нафас аъзоларининг сурункали касалликлари, хусусан, бронхоэктазларнинг асорати сифатида намоён бўлади. Нафас йўлларига ёт жисмлар тушиши, кўкрак бўшлиғи ёки ўпканинг шикастланиши ҳам ўпка абсцессига сабаб бўлиши мумкин. Ўпка абсцесси ва ўпка гангренасига кўпроқ камқувват, заифроқ (мудом арақ ичавриб озиб-тўзиб кетган) кишилар чалинади. Беморни мутахассис шифокор даволайди. Ўпка яллигланишини яхши наф берадиган воситалар ёрдамида асоратларсиз тузатиб юбориш туфайли ўпка абсцесси бир кадар кам учрайди.

Загрузка...