Ўт кислоталар – стероид монокарбон ва ҳолат кислота маҳсули. Одам ва ҳайвонларнинг жигар ҳужайраларида ишланиб, ўт билан бирга ўн икки бармоқ ичакка қўйилади. Одам ўта таркибида, асосан, ҳолат кислота, оз миқдорда дезоксихолат, литохолат ва хенодезоксихолат кислоталари бўлади. Ўт кислоталар ичакларда ёғ ҳазм бўлишини таъминлайди. Ёғларни эмульсия ҳолига келтиради, ичак липазасини (меъда ости бези ва ичак безларида ишланадиган ферменни) фаоллаштиради, ёғ кислоталарнинг сўрлишига ёрдам беради, ичак перистальтикасини оширади. Ўт кислоталарнинг умумий миқдори қонда ўртача 0,8 мг %, жигар ўтида – 0,9-1,8 %, ўт пфаги ўтида – 5,7 – 10,8 %. Қоида ўт кислоталар кўпайиб кетганда, сийдик билан чиқиб кетади, камайиши эса қатор ўзгаришларга, жумладан, ўт тоши ҳосил бўлиши ва бошқа(лар)га сабаб бўлади.
[addtoany]