Парабиоз [пора… ва …биоз] – тирик тўқиманинг қўзғатувчи таъсирига жавобан кечирадиган даврий ҳолати. Нерв (мушак)нинг ўзгарган қисми таъсирчанлик пасайиши туфайли бериладиган қўзғалиш ритмини ўтказмайдган бўлиб қолади. Парабиоз ҳақидаги тушунчани рус олими Н. Е. Введенский ишлаб чиққан. Парабиознинг ривожланиши бир неча фазалар орқали ўтади. Провизор, яъни тенглаштириш фазасида нерв (мушак)нинг даврий импульсларни ўтказиш хусусияти ҳар қандай қўзғалиш кучига нисбатан бир хилда пасайган бўлади. Парадоксал фаза – кучли қўзғалишлар нервнинг ўзгарган қисми орқали ўтказилмайди, кучсиз қўзғалилар эса мушакларнинг кучли қисқаришига олиб келади. Тормозловчи фаза – нервнинг қўзғлишни ўтказиш хусусияти бутунлай йўқолади. Парабиоз – қайтар ҳодиса, лекин зарарловчи омининг кучайиши ҳаётий фаолиятнинг бутунлай издан чиқиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Введенский парабиозни турғун, яъни ўзгармас қўзғлишнинг ўзига хос ҳолати, келаётган қўзғалишлар тўлқини турғун қўзғалишлар билан бирга қўшилиб чуқурлаштириши ҳамда нерв маркаларида қўзғалишни тормозланишга ўтиш модели сифатида қараган. Замонавий адабиётларда «П.» термини, асосан, экстремал ва патологик вазиятларга нисбатан қўлланади.
[addtoany]