Парҳез

Парҳез, диета – миқдори, кимёвий таркиби, калориялилиги (қуввати) ва пишириб тайёрланиши жиҳатидан махсус танланган овқат рациони, соғлом кишилар ҳамда беморларга мўлжалланган овқатланиш тартиби. Парҳезда организмнинг озиқ-овқатларга бўлган физиологик эҳтиёжи қондирилади.

Беморларга парҳез буюрилганда моддалар алмашинуви ёки бирор аъзо фаолияти бузилган бўлса, унинг фаолиятини тиклаш кўзда тутилади. Бунинг учун баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари махсус усуллар билан қайта ишланади. Яра касаллиги, колит, ёғ босиш ва бошқа(лар) касалликларда парҳез кенг қўлланади. Касалликнинг даври, босқичи ва фазасига қараб, П. нинг бир неча варианти тавсия этилади. Касалхонада даволанаётган бморга врач кам овқат ейиладиган кунлар (масалан, 1-2 кун) белгилайди. Бу кунларда беморни атайлаб қисман оч қўйиш учун алоҳида рацондан фойдаланилади. Ўз билгича П. танлаш ёмон оқибатларга сабаб бўлиши мумкин (яна қ. Парҳез билан даволаш).

Загрузка...