Патологик анатомия маркази

Патологик анатомия маркази – республика миқёсидаги илмий-амалий тадқиқот муассасаси. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1989 й. 21 апр. даги «Республика патологик анатомия марказини ташкил қилиш тўғрисида»ги 454-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.

«Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш» бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш; шифокорлик фаолиятида тажрибалар ўтказиш; патологик анатомия соҳа мутахассисларининг малакаларини ошириш ва бошқалар марказ вазифалари сирасига мансуб. Марказда 25 шифокор (1 акад., 2 проф., 8 фан номзоди) фаолият юритади (2015).

Р. п. а. м. умумий патологик, биопсий ташхис қўйиш, она ва бола патологиялари, молекуляр генетика ва ҳужайра биотехнологиялари каби блимлардан иборат. Марказ томонидан услубий тавсиялар, монографиялар, китоблар чоп этиб келинмоқда. БМТнинг Тараққиёт Дастури, Халқаро соғликни сақлаш ташкилоти, Тинчлик ва хавфсизлик илмий кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

[addtoany]