Пластик операция

Пластик операция – киши организмидаги шикастланган бирор аъзонинг шакли ва фаолиятини қайта тиклаш, туғма ва ҳаётда орттирилган нуқсон, камчиликларни тўғрилаш. Пластик операцияда тўқималарнинг жойи ўзгартирмади, бемор танасининг бошқа қисмидан олинган тўқималар кўчириб ўтказилади (аутопластика, аутотрансплантация); беморга бошқа одамдан (аллотрансплантация) ёки ҳайвондан олинган тўқималар кўчириб ўтказилади; бемор тўқималарига, организмига ёт, бироқ унга безиён материаллар (металл, пластмасса, синтетик тола ва бошқа(лар))дан ясалган турли нарсалар сингдрилади (имплантация). Пластик операция ёрдамида бемор юзидан туғма ва орттирилган нуқсонлар (лаб тиртиқлик, бурун йўқлиги, тортиб турадиган чандиқдир) бартараф этилади.

Терини кўчириб ўтказиш билан амалга ошириладиган пластик операция к куйганда, косметик мақсадларда юздаги ажинлар, тери бурмалари, ўсмалар ва бошқа(лар)ни йўкотишда кенг қўлланади. Суяк

Пластик операцияси суякларнинг турли деформацияларида, сохта бўғимда, умуртқа поғонаси касалликларида ўтказилади. Беморнинг ўз тўкимасидан фойдаланилса, кўчириб ўтказиш, айниқса, муваффақиятли чиқади. Кўчириб ўтказишда беморнинг асли сулги маълум вақтдан сўнг сўрилиб кетади, бироқ янги суяк тўқимасининг ўсиб чиқишига асос бўлади.

Организмга ёт материалларни сингдириш операциялар» муваффақиятли амалга оширилмоқда. Буларга оддий операциялар (бурун шаклини териси остига парафин юбориб тугатишдан тортиб мураккаб замонавий оперцияларгача (қон томирни синтетик тўқимадан ясалган протез билан, йирик томирни унга сингдирилган металл конструкция билан алмаштириш, юрак клапанларини протезлаш) киради.

Пластик хирургиянинг энг мураккаб соҳаси – бошқа одамдан материал олиб ўтказишдир. Трансплантат ўз биологик хоссаларига кўра, кўпинча, бемор тўқималари билан мос келмай қолади, бунда махсус даво усули билан уни сингдирилади (қ. Трансплантация).

[addtoany]