Трансплантация – одам ва ҳайвонларда патологик жараён натижасида шикастланган ёки олиб ташланган тўқималар ва аъзолар ўрнига соғломини кўчириб ўтказиш. Хирургия усули сифатида қадимдан маълум. Тери, мушак, нервлар, кўзнинг мугуз пардаси, ёғ ва суяк тўқимаси, юрак, буйрак ва бошқа(лар) аъзолар кўчириб ўтказилади. Қон қуйиш – трансплантациянинг алоҳида тури. Кўчириб ўтказиладиган тўқима ёки аъзо кимдан олинганига қараб трансплантантлар қуйидагича фарқланади: аутотрансплантант – беморнинг ўзидан, аллотрансплантант – одамдан одамга, ксенотрансплантант – бошқа индивидан. Ҳоз. буйрак трансплантацияси жуда кенг йўлга қўйилган. Бошқа аъзолар: юрак, жигар, эндокрин безлар, ўпка ва бошқа(лар) аъзоларни кўчириб ўтказиш махсус клиникаларда бажарилади.
[addtoany]