Плацента гормонлари – сут эмизувчи ҳайвонлар ва ҳомиладор аёллар плацентсида ишланиб чиқадиган ва гормонлар каби таъсир этадиган биологик фаол моддалар (гнадротропин, эстроген, прогрестерон ва ҳ. к.).
Плацента гормонлари ҳомиладорликнинг тўғри кечишини таъминлаб, тутиш актини тайёрлайди. Хорионик гонадотропин баъзи маймунлар ва ҳомиладор аёлларнинг типик ҳомилдорлик гормони бўлиб, плацентадан қонга ўтади ва сийдик билан ажралади. Бу эса ҳомиладорликнинг гормонал диагностикаси учун зарур. Хорионик гондротропин гипофиз гонадтропинидан кимёвий тузилиши, уругдон ва тухумдонга таъсири билан фарқ қилади; тухумдонда ҳужайралар гипетрофиясига сабаб бўлади, лекин фолликулалар ўсиши, сариқ тана ҳосил бўлишини кучайтимайди. Кўпгина сут эмизувчилар плацентасида эстрон, эстрадиол, эстриол гармонлари, аёллар плацентасида эса ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида эстрогенлар кўплаб ишланиб чиқади. Одам ва бир қатор сут эмизувчилар – маймун, мушук, денгиз чўчкачаси плацентасида эса ҳомиладорликнинг нормал ривожланишини таъминлайдиган прогестерон ишланиб чиқади. Бундан ташқари, плацентада андроген, глюкокортикоидлар, релаксин, окситоцин каби гормонлар ҳам ишланиб чиқади.
[addtoany]