Полиплар

Полиплар – сурункали яллиғланиш натижасида шиллиқ парданинг маълум қисмида пайдо бўладиган сўрғичсимон ўсиқлар. Бурун, ичак, меъда, бачадон ва тананинг бошқа бўшпиқларидаги шиллиқ парданинг гипертрофияси оқибатида вужудга келади. Келиб чиқишига кўра, қон полиплари (бачадонда қолиб кетган йўлдош парчаси атрофидаги қон индивиларидан ҳосил бўлади), йўлдош (бачадонда қолиб кетган йўлдош парчасидан ўсиб чиқади), юмшоқ (шиллиқ парданинг маҳаллий яллиғланиш гиперплазияси туфайли пайдо бўлади) фарқ қилинади. Меъда, ичакдаги полиплар баъзида оғриқсиз кечиб, фақат шу аъзолар бирор касаллик туфайли операция қилингандагина уни кўриб қолиш мумкин. Баъзан ярага айланиб қонайди, овқат ҳазм қилиш қийинлашиб қолади. Бурундаги полиплар нафас йўлини тўсиб қўяди. Зарурият бўлса, операция қилинади.

Загрузка...