Пўрсилдоқ яра

Пўрсилдоқ яра, пемфигус – терининг ранги ўзгармаган ҳолда, турли сабабларга кўра, унга тошма тошиши билан ўтадиган касалликлар гуруҳи. Сурункали, чақалоқлар ва захм пўрсилдоқ яраси фарқ қилинади.

Сурункали пўрсилдоқ яра (асл пўрсилдоқ яра) тери ва шиллиқ каватларга қайта-қайта пуфакчалар тошиб туриши билан тавсифланади. Тошмалар ёрилиб, шу соҳалар қаттиқ оғрийди. Бемор иситмалайди, уйқуси, иштаҳаси йўқолади, озиб кетади. Касаллик бир ой, баъзан бир йил давом этади. Кўпинча, нерв тизими зарарланади, моддалар алмашинуви бузилади.

Чақалоқлар пўрсилдоқ яраси – йирингли микроблар қўзғатадиган ўткир касаллик (чақалоқлар ҳаётининг дастлабки кунларида пайдо бўлади). Чакалоқнинг танаси, оёқ ва қўллари терисида нўхатдан тортиб ёнғоқдек катталикда пуфклар пайдо бўлади (улар ёрилган жой сув ачиб, безиллаб туради). Касаллик 6-8 кун давом этиб, тузалиб кетади. Лекин нозик чақалоқларда жуда оғир кечади. Касал чақалокни соғлом болалардан ажратиб қўйиб, шифокор буюрган дори-дармонлар билан даволаш керак. Чакалоқнинг ички кийимлари ва йўргаги, албатта, дамолланади.

Захм пўрсилдоқ ярасида кафт юзаси ва оёқ тагида, болдир ва билакда, баъзан бадан ва юзда ялиғланиб, соғлом теридан ажралиб турадиган ҳошияли пуфакчалар пайдо бўлади. Захм П. я. сида ички аъзолар ҳам зарарланиши мумкин. Бемор захмга қарши қўлланиладиган дори-дармонлар билан даволанади.

[addtoany]