Қимиз билан даволаш

Қимиз билан даволаш – қимизни даво сифатида иқлим билан даволаш (климатотерапия) билан бирга қўллаш. У сигир сутига нисбатан енгил ҳазм бўлиши ва сўрилиши билан ажралиб туради. Қимизнинг тиббий жиҳатдан фойдали эканлиги ўрганилган. Дармонсизлик, камқонлик, меъда-ичак, асаб тизими касалликлари, сил ва бошқа(лар)да даво мақсадида қимиздан фойдаланилади. У иштаҳани очади, меъда скрециясини кучайтиради ва овқатни ичакларда сўрилишини яхшилайди, юрак мушагини мустаҳкамлаб, унинг озиқланишини равонлаштради.

Ўзбекистондаги айрим шифохона ва санторийларида («Пахтали кўл», «Чимён»да) қимиз билан даволаш йўлга қўйилган. Қимизни кунига б маҳал 100 мл дан (кам қувват беморларга 50 мл дан) берилади, кейинчалик 250 мл га етказилади. Уй ҳароратида бўлган қимизни наҳорда, нонушта ва тушликдан кейин 1,5 соат ўтгач, ҳўплаҳўплаб ичилади. Кечки овқатдан кейин ичиш тавсия этилмайди. Ичакка инфекция тушиши ва заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида қимиз фақат пастеризация қилиб тайёрланади.

[addtoany]