Қон чиқариш

Қон чиқариш – даво мақсадида қон тмирларидан (кўпинча венадан) қон чиқариш; бунда венани тешиб (венепункция) ёки тилиб (венесекция) қон чиқарилади. Ўткир юрак етишмовчилигида юракка келаётган қон оқимини камайтириш ва унинг ишини яхшлашда; ўпка шишганда ўпка томирларидаги қон миқдорини камайтириш мақсадида ; оғир гипертония кризларида (қ. Гипертония касаллиги) қон босимини тушириш учун; баъзи қон касалликларида, айрим заҳарланишларда (масалан, ис газидан) қон чиқариш яхши фойда беради. Қон чиқариш учун баъзан врач тавсияси бўйича тиббиёт зулуклридан фойдаланилади.

[addtoany]