Қон тўхтатувчи дорилар

Қон тўхтатувчи дорилар, гемотатик воситалар – қон оқишини тўхттувчи моддалар. Маҳаллий таъсир этувчи ва организмга дори сўрилгандан сўнг умумий таъсир кўрсатувчи қон тўхтатувчи дорилар фарқ қилинади; улар, ўз навбатида, специфик (фибриноген, протробин комплекси – II, VII, IX ва X омиллари, атигемофия глобулин – VIII омили, XIII омил концентрати ва бошқа(лар)) ва носпецифик (адроксон, рутин ва бошқа(лар)) воситаларга бўлинади. Маҳаллий таъсир этувчи қон тўхтатувчи дорилар сифатида одам ва ҳайвонлар қонидан тайёрланган бир қанча моддалар, жумладан, тромбин (капиллярлардан қон оққанда), гемостатик булутча (таркибида тромбин, тромбокиназа ва баъзи тузлар бўлган қуруқ ғовак масса), майда жароҳатларда аччитошдан тайёрланган «қон тўхтатувчи қалалар» қўлланилади. Организмга сўрилгандан сўнг қон тўхтатувчи моддаларга викасол, кальций хлорид, фибриноген ва бошқа(лар) киради. Баъзи ўсимликлар (лагохилус, қичитқи ўт, бўйимдарон)дан тайёрланган дамламалар ҳам қон тўхтатувчи дорилар сифатида ишлатилади.

[addtoany]