Қоқшол – ўткир инфекцион касаллик; нерв тизимининг қоқшол бактериялари токсинидан зарарланиши натижасида организмдаги турли мушак гуруҳларининг тортишиши билан кечади.
Касалликни қоқшол бактериялари кўзғатади. Ўтхўр ҳайвонларнинг ичаги қоқшол бактериялари учун қулай шароит ҳисобланади. Бу ерда улар вегетатив шаклда бўлади, ташқарига ажралиб чиққан, спораларга айланади; улар ташқи муҳит таъсирига чидамли. Споралар одам организмининг яраланган, шикастланган жойлари орқали анаэроб шароитга тушган вегетатив шаклга айланиб, кучли экзотоксин ажратади. У нерв тизимининг ҳужайраларига таъсир кўрсатади; айниқса, бош миянинг ҳаётий зарур марказлари шикастланади. Чақалоқларга киндик яраси орқали юқиши мумкин.
Бактериялар 5 кундан 1 ойгача ҳеч қандай касаллик аломатларини пайдо қилмай организмда яшайверади (инкубацион давр). Баъзан жароҳатнинг тортишиб оғриши, унинг яқинидаги мушакларнинг тортишиб титраши қоқшолнинг белгиларидир. Аксари касалликда дастлаб найнов мушаклари тортишади (тризм). Бунда бемор оғзини очишга кийналади, кейин бутунлай очолмай қолади, худди кулиб турганга ўхшайди, қошлари кўтарилади, пешонасида чуқур ажинлар пайдо бўлади. Боши орқага кетади, танаси ёйдек эгилиб, фақат боши ва товонлари билан тиралиб қолади. Бемор салгина таъсирот (шовқин, ёруғлик, тегиб кетиш, ютинишга уринишни тиришиб қолади.
Бемор касалхонада даволанади; вақтида яхшилаб даво қилинса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.
Қоқшолнинг олдини олиш қоқшол анатоксинини режали равишда юборишдан иборат (қ. Эмлаш).
[addtoany]