- /
- /
- /
Қорин бўшлиғи
Қорин бўшлиғи – тана иккиламчи бўшлиғининг бир қисми; умуртқали ҳайвонларда буйрак ва юракдан, сут эмизувчиларда эса буйрак, юрак ва ўпкадан ташқари ҳамма ички аъзолар жойлашади. Етук ҳолатдаги тубан умуртқали ҳайвонларда қорин бўшлиғини юрак олди бўшлиғи билан туташтирувчи каналлар сақланади. Кўпчилик балиқларда қорин бўшлиғи ташқи муҳит билан абдоминал тешиклар орқали алоқада бўлади. Тўгарак оғизлилар ва балиқларда қорин бўшлиғининг олдида юрак олди бўшлиғи жойлашади; қуруқликда яшовчи умуртқалиларда у кетинга сурилган ва Қ. б. га киради. Сут эмизувчиларда кўкрак тўсиғи ёки диафрагма ҳосил бўлиши натижасида юрак олди бўшлиғи ўлкани сақловчи Қ. б. нинг олд қисми билан бирга унинг қолган қисмларидан ажралиб туради. Одамда Қ. б. қорин деб ҳам аталади, унда меъда-ичак йўллари (қизилўнгачнинг қорин қисмидан тўғри ичагача), жигар, меъда ости бези, талоқ, буйрак усти бези ва бошқа(лар) аъзолар жойлашади. Қорин бўшлиғи даги сероз суюқлик қорин пардани ҳамиша намлаб туради. Шу боис Қ. б. даги аъзолар бир-бирига ишқаланмай енгил ҳаракатланади.