Қовурға

Қовурға – умуртқа поғонаси билан бириккан, ёйсимон кайрилган жуфт суяклар. Судралиб юрувчилар, қушлар, сут эмизувчилар ва Одамда тўш сулги билан бирлашиб, кўкрак кафасини ташкил этади. Қовурға ларга мушаклар бириккан бўлиб, у нафас олиш ва чиқаришда кўкрак қафасининг кенгайиб-торайиб туришига имкон беради.

Одамда XII жуфт қовурға бор. Ҳар қайси Қ. икки қисмдан, яъни орқа қисми суяк ва олдинги қисми тоғайдан тузилган. Қовурғанинг орқа қисми бойламлар ёрдамида кўкрак умуртқаларига туташади. Суяк қисми узун, камбар, ёйсимон кайрилган пластинкага ўхшаш. I—VII жуфт Қ. (чин ковурғалар) тоғай қисми орқали бевосита тўш суягига бирикади. VIII—IX—X жуфт Қ. нинг (сохта Қ.) олдинги қисмлари бевосита тўш суягига ёпишмасдан, ўзидан юқорида жойлашган VII қовурғанинг тоғайига туташади. Қолган XI—XII жуфт Қ. тоғайлари ҳеч қаерга биримай, қорин мушаклари орасида эркин жойлашган, шу сабабли у жуда ҳаракатчандир; уларни етим Қ. лар дейилади. Қовурға ларнинг олдинги, орқа учлари ва буларнинг оралиқ қисми, танаси бор. Кўпчилик Қ. ички юзасининг пастки чеккасга яқин жойида, Қ. эгатчаси бўлиб, унда қон Томирлар ва нерв толалари жойлашади. Қовурға ларнинг шакли ва узунлиги кўкрак қафасининг тузилишига ва шаклига боғлик; уларнинг узунлиги 1-Қ. дан 7-Қ. гача ортиб бориб, 8-Қ. дан охирги 12-Қ. гача қисқариб камаяди.

[addtoany]