Рефлексология

Рефлексология [рефлекс ва ..логия] – психологиядаги табиий-илмий оқим. Одамнинг бутун психик фаолияти ташқи муҳит таъсирида пайдо бўладиган рефлекслар мамуидан иборат деб ҳисоблайди. В. М. Бетерев асос солган. 1900-20 й. ларда Россияда тарқалган. Бош мия фаолияти билан боғлик барча рефлексларни тадқиқ этиб, онгнинг психик фаолиятдаги ўрнини инкор этди, организмнинг объектив равишда кузатиш мумкин бўлган реакцияларини ўрганиш билангина чеклайди. Рефлексология ўзининг айрим ютуқларига қарамай, психик жараёнларни механистик талқин этди. 20-а. нинг 20-й. лари охирида ўз мавқеини йўқотди.

Загрузка...