Ретинит [лот. retino – тўр парда] – кўз тўр пардаси (ретина)нинг яллиғланиши. Бунда кўзнинг кўриш қуввати пасайиб, кўриш майдони тораяди. Организмдаги умумий касалликлар (инфекцион касалликлар, моддалар алмашинувининг бузилиши, қандли диабет, буйрак, қон ва томир касалликлари) оқибатида пайдо бўлади. Кўз тўр пардасининг баъзи касалликлари, масалан, парданинг болаликдан бошланган пиментли регенерацияси, шабкўрлик ёки кўриш майдонининг торая бориши натижасида кўзнинг атрофни кўра олмай қолиши, кемаларда учрайдиган кўз тўр пардаси томирларининг атеросклерози ва ҳ. к. ҳам ретинитга сабаб бўлади.
Даво мутахассис шифокор маслаҳати билан олиб борилади. Касалликка сабаб бўлган асосий омиллар бартараф қилинади. Кўзни зўриқтирмаслик тавсия этилади; офтобдан ҳимоя қилинадиган кўзойнак (қора) тақиш буюрилади.