Рецидив

Рецидив [лот. recidivus – кайталанувчи, такрорланувчи] – бирор касалликка учраган беморда мазкур касалликнинг кайталаниши. Ич терлама, паратифлар, вирусли гепатиларда кузатилади. Бемор ўзини енгилроқ ҳис қила бошлаган ва касаллик аломатлари йўкола бораётган даврда касаллик қайтадан авж ола бошлайди. Беморнинг умумий аҳволи ёмонлайди. Юқумли касалликларга нисбатан олинса, пасая бошлаган тана ҳароратининг қайтадан кўтарилиши рецидив бошланишининг даракчиси ҳисобланади. Одатда, рецидив дастлабки касалликдан оғирроқ ўтади, чунки бемор бетобликдан сўнг ҳали куч-кувватини тўла тикламаган бўлади. Рецидив аломатлари пайдо бўлиши билан шифокор бемор аҳволига мос келадиган режим тайин қилади ва кўшимча дори-дармон ва муолажалар буюради.

[addtoany]