Ич терлама

Ич терлама, қорин тифи – ўткир юқумли касалликлардан бири; бунда бемор иситмалайди, ичи бузилади ва баданига тошма тошади. Илмий текшириш микроби (ҳаракатчан таёқча) ни немис олими К. Эберт кашф этган, шунинг учун Эберт таёқчаси деб ҳам аталади.

Ич терлама бутун ер юзида учрайди ва маълум шароитда эпидемия тусини олади. Аҳолининг санитария-маиший шароити касалликнинг таркалишида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Санитария маданияти паст мамлакатларда Илмий текшириш кенг тарқалади.

Ҳайвонлар Илмий текшириш билан огримайди. Одам эса бу касалликка жуда мойил. Бемор касаллик даврида, баъзан соғайгандан кейин ҳам микробларини нажас (баъзан сийдик) билан чиқаради. Бактерия ташувчилик дейиладиган бу ҳолат касалликнинг таркалишида маълум роль ўйнайди. Илмий текшириш билан оғриган кишилар тузалгандан кейин, уларнинг ўрта ҳисобда 3-5 % и 3 ойгача, баъзан бир неча йиллаб бактерия ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Бемор ёки бактерия ташувчи чикарган Илмий текшириш микроблари ташқи муҳитда (сув, тупроқ, озиқ-овқат ва бошқалар) ҳарорат, намликка, офтоб бор-йўқлигига қараб бир қанча вақт тирик туради. Ариқ, ҳовуз, дарё сувининг ифлосланиши, шунингдек, сабзавот, ҳўл мева, сут ва бошқа(лар) овқатларга пашша қўйиши Илмий текшириш юқишига сабаб бўлиши мумкин (пашша бемор ёки бактерия ташувчининг нажасига қўйиб, унинг зарраларини хартуми ва оёқларига илаштириб кетади). Касаллик микроблари озиқ-овқатга ифлос қўлдан, сабзавотга нажас билан ўгитланган дала тупроғидан ўтиши мумкин. Қулай шароитда касаллик микроблари судда ва суюқ овқатда ҳам кўпаяди.

Ич терлама микроблари одам организмига оғиздан (сув, сабзавот, ҳўл мева ва овқат билан) кириб, ингичка ичакка ўтади ва унинг деворлридаги лимфа тугунларида кўпайиб, уларни яллиғлантиради. Лимфа тугунларидаги тўқиманинг ириши (некроз) сабабли ичак деворда яра пайдо бўлади. Илмий текшириш микроблари аъзо ва тўқималарга тарқалади, улардан баъзиларида яна кўпайиб, янги яллиғланиш ўчокларини вужудга келтиради. Микроблар жигар, ўт йўллари, ўт пуфаги, кўмик ва буйраклари ўрнашиб олса, сурункали бактерия ташувчиликка олиб келиши мумкин. Илмий текшириш микробларининг токсилари лимфа тугунлари (айниқса, ичак лимфа тугунлари)га, шунингдек, моддалар алмашинувига ва юрак-томир тизимига зарарли таъсир кўрсатади.

Ич терлама юккандан 10-21 кун (инкубацион давр) ўтгач, кишининг дармони курийди, аъзойи бадани оғрийди, жунжийди, боши оғрийди, уйқуси ва иштаҳаси йўқолади. Ҳ-рти секин-аста кўтарилиб, биринчи ҳафтанинг охирида 39-40° га етади ва кейин шу даражада туради. Касалликнинг дастлабки даврида беморнинг тили караш бойлаб, оғзидан ёқимсиз ҳид келади, баъзан жигар ва талоғи катталашиб, безиллаб туради, ичи келмайди, корни дам бўлади, бемор лоқайд бўлиб ётади (апатия), териси қўлга иссиқ ва қуруқ туюлади; кейин алахлайди ёки руҳан ва жисмонан тамомила бўшашиб (ҳолати разм бўлиб) ётади. Касалликнинг 9-12-куни баданида (кўпинча қорнида) теридан салгина кўтарилиб турадиган оч пушти, юмалоқ доғлар (розеолалар) кўринади, улар бармоқ билан бо-силганда йўқолади. Тил қуруқ, икки чети ва учи қип-қизил бўлади, касаллик белгилари рўйи рост кўринадиган давр (одатда 2-3 ҳафта) беморнинг ҳаёти учун кўпроқ хавф туширади. Бу даврдан кейин касалликнинг асосий белгилари секин-аста сўна бошлайди. Бемор тўла қувватга киргунча камида 4-5 ҳафта ўтади. 100 бемордан 3-5 тасида касаллик қайталаниши мумкин (рецидив).

Беморни даволаш ва парвариш қилиш. Илмий текшириш бўлган бемор касалхонанинг алоҳида бўлимига ётқизилади. Ҳ-рати тушгнига кадар ўтириш ва юришга рухсат берилмайди. Оғзи пахта ёки дока ўралган чўп билан артиб турилади (қ. Беморни парвариш қилиш).

Ич терламада беморни тўғри овқатлантириш даволаш билан бирдай аҳамиятли. Овқат ичакка зўр келмайдиган, етарли калорияли, витаминли, турли-туман бўлиши керак (сут, қатиқ, қаймоқ, сариёғ, кисель, ширгуруч, кам ёғ шовла, компот, киймаланган гўшт, қайнатма шўрва суви, пишириб эзилган сабзавот ва ҳ. к. бериш мумкин). Ич юришишига қараб туриш ва зарур бўлса, ҳуқна қилиш керак. Беморнинг идиш-товоғи ишлатилгандан кейин ҳар гал қайнатилади; қолган овқати челакка йиғилиб, хлорамин ёки 5 % ли лизол эритмалари билан дезинфекция қилинади, беморга тутиладиган тувак иссиқ сувда ювилади ва 5 % ли хлорли оҳак эритмаси ёки 3 % ли лизол эритмасига ҳўлланган латта билан артилади. Кир кийимлар 3 % ли хлорли оҳак эритмаси билан ҳўлланган махсус халтага йиғилиб, дезинфекция қилинади, сўнг ювилади. Ўйин йиғиштириш ва тозалашцан чиққан ахлат ёқмади. Бемор шифокор назорати остида даволанади.

Олдини олиш. Аҳолининг санитаримаиший шароитини яхшилаш, тоза ичимлик сув билан таъминлаш, сув манбаларини қўриқлаш, умумий овқатланиш корхоналарида санитария назоратини амалга ошириш, пашшани кириш ва ҳ. к. муҳим аҳамиятга эга. Турмушда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, кайнтилмаган сув ва хом сут ичмаслик, ювилмаган ҳўл мева ва сабзавот емаслик, овқатдан олдин, албатта, қўлни ювиш, мева, озиқ-овқатни пашша тегмайдиган жойда сақлаш, ҳожатхонани озода тутиш ва ҳ. к. ҳам муҳим. Бактерия ташувчиларни аниқлаш ва соғломлаштиришга алоҳида аҳамият берилади. Улар сув, сут дўконлари, озиқ-овқат корхоналари, ошхоналар, болалар уйлари, касалхоналарда ишга қўйилмайди ёки ишдан четлатилади. Ичимлик сув билан таъминланмаган жойларда аҳолини эмлаш махсус чоралардан ҳисобланади. Илмий текшириш билан оғриган беморлар ҳақида шифокор санэпидстанцияга, албатта, хабар беради, улар ҳисобга олинади, касаллик ўчоғида дезинфекция ўтказилади, беморнинг атрофидаги кишилар текширилиб, бактерия ташувчилар аниқланади. Вакцина билан эмланади, умумий санитария чоралари, санитария маорифи кучайтирилади ва ҳ. к.