Ревматология

Ревматология [ревматизм ва логия – фан] – клиник тиббиёт бўлими. Ревматология ревматик касалликларни: бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари (ревматизм,- тизимли қизил югурик, тизимли склеродермия, дерматомиозит ва тугунчали периартериит), артритлар (ревматид ва бошқалар), остеоартрозларни ўрганади. Ревмтологик касалликлар 120 дан ортиқ нозологик шаклларни ўз ичига олади. Ревматология масалалари билан клиницистлар, морфологлар, иммунолог ва биокимёгарлар, физиологлар, радиологлар шуғулланади. Ревматология нефрология, кардиология, гематология, пульмонология ва тиббиётнинг бошқа бўлимлари билан чамбарчас боғлиқ.

Бўғимларнинг (ревматик) яллиғланишини дастлаб Гиппократ тавсифлади. «Ревматизм» атамасини тиббиётга биринчи бор 2-а. да Глен киритди. 19-а. га келиб ревматизм ҳаракат аъзоларининг бошқа касалликларидан ажратиб ўрганила бошланди. 19-а. нинг 30-й. ларида замонавий ревматологиянинг асосчилари – француз олими Ж. Б. Буйо ва рус олими Г. И. Сокольский бўғимлар яллиғланиши билан юрак зарарланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқладилар (шунинг учун ревматизм Буйо-Сокольский касаллиги деб хам аталади). С. П. Боткин рематизмнинг инфекцияга алоқадорлигини очиб берди.

Ўзбекистонда 30-й. лардан ревматизмга қарши даво чоралари кўрилиши муносабати билан ревматология мустақил илмий-амалий фан сифатида шаклланди. Бунда терапевт проф. лар М. И. Слоним, 3. И. Умидова ва бошқа(лар) нинг. ҳиссаси катта. Ревматизм, бўғим ва бириктирувчи тўқима касалликлари муаммолари билан акад. Р.А. Кценович, И. А. Мирзоян, С. Н. Йўлдошева, Н.Р. Нуриддинов, X. И. Янбаева, Т. С. Солиев ва бошқа(лар) шуғулланади. Ревматоидли артрит, бобнинг тарқалиши, ривожланиши, клиник кечиши ўрганилди (Р.А. Қорабоева), ревматик касалликларда иммун ҳолат устида тадқиқот олиб борилди.

Кейинги йилларда йирик даволаш ва илмий муассасалар негизида ташкил этилган итисослаштирилган амбулатория даволаш курси марказларининг кенгайтирилиши ревматоидли артрит, шакл бузувчи остеоартроз, подагра, акилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги) каби касалликлар устида тадқиқот ишларини ривожлантиришга имкон берди.

Аҳоли ўртасида ревматизмнинг таркалшини камайтириш, айниқса, болалар ва ўсмиларда юрак-томир тизимини зарарлайдиган ревматик касалликларнинг олдини олиш, беморларни хар томонлама текшириш, касалликни тез аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишини тобора яхшилаш, ревматология марказларини кенгайтира бориш, даволаш усулларини такомиллаштириш ревматологиянинг ҳозирги долзарб вазифаларига киради.

Загрузка...