Ревмокардит, ревматик кардит [юн. kardia – юрак] – ревматизм оқибатида келиб чиқадиган юрак касаллиги. Бунда Юракнинг ички (эндокардит), мушакли (миокардит) ва ташқи (перикардит) каватлари яллиғланиши мумкин. Бемор дармонсизланади, иситмалади, юраги тез-тез уради ва оғрийди, нафаси қисади. Ревмокардитдан сўнг, кўпинча, юрак нуқсонлари келиб чиқади. Ревмокардит енгил кечганда (бўғимлар яллиғланмай, касаллик белгилари рўйи рост кўринмаганда) касаллик беморни безовта қилмай, ўтиб кетиши ҳам мумкин, шунга қарамасдан юракда жиддий патоморфологик ўзгаришлар юзага келади. Шу боис хам ревматизмнинг дастлабки аломатлари вужудга келганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур (қ. Ревматизм). Ревмокардит кайталаганда беморнинг аҳволи оғирлашади, қон айланиши бузилади, шунингдек, юрак пороги ва миокардда чадикли ўзгаришлар пайдо бўлиши кузатилади. Ревмокардитнинг олдини олиш ва даволашда шифокорга учрашиб, унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш керак.
[addtoany]