Рибонуклеин кислоталар

Рибонуклеин кислоталар (РНК) – юқори молекулали мураккаб бирикмалар, нуклеин кислоталардан бири, мономерлари нуклеотидлардан иборат. Ҳар бир нуклеотиди таркибига карбонсув Д – рибоза, азотли асослар, аденин, гуанин, цитозин ва урацилдан бири ҳамда фосфор кислотаси қолдиғи киради.

Барча тирик организмлар ва кўпгина вируслрнинг муҳим компоненти. Ирсий ахборотнинг наслдан-наслга ўтишида иштирок этади. Рибонуклеин кислоталар молекуласининг фазовий тузилиши, асосан, бир ипли полинуклеотид занжирдан иборат бўлиб, таркибида 75 тадан 10000 тагача нуклеотид қолдиғи бор. Молекуласининг айрим қисмларида азот асосларининг комплементалик принципига биноан қўш занжирлар ҳосил бўлади. Вазифаси ва тузилишига кўра, рибонуклеин кислоталар рибосомал (рРНК), транспорт (тРНК), информацион (иРНК) ва кичик молекулали (км РНК)га ажратилади. Тирик ҳужайраларда РНК синтези ДНК матрицасида РНК-полимераза ферменти ёрдамида амалга ошади (қ. Транскрипция). Эукариот ҳужайраларда РНК молекулалари 3 хил РНК – полимераза иштирокида синтезлнади. Синтезланган ДНК матрицасига комплментар, чунки РНК занжиридаги нуклеотидлар изчиллигини ДНК матрицасидаги нуклеотдлар қатори белгилайди. Муайян ген синтзидаги ДНКнинг комплементар 2 занжиридан фақат биттаси РНК учун матрица вазифасини бажаради. Одатда, РНК молекулалари у ситезлайдиган функционал молекулаларга нисбатан бирмунча катта молекуляр массага эга. Ҳужайрадаги РНК сонининг 80 % ини рибосомал РНК ташкил этади. Унинг молекуляр массаси 1,1-1,7 млн бўлиб, 4000-6000 мононуклеотид қолдиғидан иборат. РНКнинг бу хили рибсомаларнинг шаклланишида иштирок этади. Шаклланган рибосомаларнинг 60 % массасини рРНК ташкил қилади. Транспорт РНК ҳужайрадаги РНКнинг 15 % ини ташкил этади. У амнокислоталарни оқсил синтезлайдиган рибосмаларга етказиб беради. Транспорт РНКнинг молекуляр массаси 25000 га яқин бўлиб, 60-90 нуклеотид қолдиғидан иборат. Транспорт РНК бошқа РНКга нисбатан яхши ўрганилган. Унинг тузилиши беда баргига ўхшайди. Ҳар бир аминокислотанинг ўзига хос тРНКси мавжуд бўлиб, аминоацилсинтетаза ферменти билан бирга таъсир кўрсатади. Бу фермент ўзига хос келадиган тРНК ва аминокислотани таниш хусусиятига эга. Айрим ҳолларда битта аминокислота икки ва ундан ортиқ тРНК ёрдамида кодланади. Информацион РНК ҳужайрадаги РНК массасининг 2-6 % ини ташкил этади. Ҳар хил иРНК молекулалари бир-биридан молекуляр массаси ва нуклеотидлар таркиби билан фарқ қилади. Ҳужайрада синтезланадиган оқсил молекулалари муайян иРНК ёки унинг бир қисми орқали кодланади. Эукариотлар ҳужайрасида иРНК ядрода синтезланиб, у ердан махсус рибонуклеопротеин заррачалар (информосомлар) таркибида цитоплазмага кўчирилди. Эукариотларда иРНК синтези кодланмадиган қисм (интрон)ларга эга бўлган жуда узун занжирли про иРНК синтезидан бошланади ва бирмунча ўзгаришлар билан етилган иРНК ҳосил бўлади. Кодланмайдиган қисмлар про иРНК молекуласининг бутун узунлиги бўйлаб текис тақсимланган. Интронларни ажратиб ташлаб иРНК молекуласининг ишловчи қисмларини янгидан жойлаштириш (сплайсинг) махсус ҳужайра механизмлари орқали бошқарилади. Прокариот ҳужайралардаги иРНК синтезида деярли катта ўзгаришлар бўлмайди. Кичик молекулали РНК вазифаси, тузилиши ва ўлчамига биноан хар хил. Улар таркибида 30 тадан 300 тагача нуклеотид қолдиғи бўлади. Бу турдаги РНК рибосома, ядро ва цитоплазмадаги рибонуклеопротеин заррачалар таркибида учрайди.

Загрузка...