Knowledge Base

Руҳий ҳаяжон

Руҳий ҳаяжон – шахснинг ўз ҳаракатлари аҳамиятини тушуниш ёки уларни бошқариш қобилиятини пасайтирадиган ҳолати; жиноят ҳуқуқида жабрланувчининг ноқонуний ҳаракатларига сабаб бўлган қаттиқ руҳий ҳаяжоланиш енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Ҳаяжонланиш ҳолати қатор ўзига хос белгиларга эга. Мазкур аломатлар фақат мутахассислар томонидангина аниқланиши лозим. Шу боис, айбдор шахсга берилган психологик экспертиза хулосаси ишга оид исботлар билан бирга суд томонидан инобатга олинади (яна қ. Аффект).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan