Скелет [лот. skeletos – қуриб қолган] – одам ва ҳайвонлар организмида таянч ва ҳимоя вазифасини бажарадиган қаттиқ тўқималар мажмуи. Бир қанча умуртқасиз ҳайвонларда чиғаноқ ёки кутикуладан иборат ташқи скелет ривожланган. Ташқи кутикула скелет чувалчанглар ва бўғимоёқлилар учун хос. Бўғимоёқлилар кутикула скелет ига оҳак шимдирилган. Гидроид полиплар колонияси умумий скелет – перисарк билан қопланган. Тропик денгизларда кенг тарқалган мадрепор коралларнинг оҳак скелети ҳам ташқи ҳисобланади. Ички скелет ғовактанлиларда ривожланган бўлиб, оҳак ёки кремний нинлардан иборат. Игнатерилилар скелети тери ости бириктирувчи тўқимасида жойлашган, оҳак скелет мезодермада ҳосил бўлади. Бошоёқли .моллюскалар да бош мияни ҳимоя қилиб турадиган ички тоғай скелет мавжуд. Тубан хордалилар (бош қутисизлар)нинг ички скелети хордадан ташкил топган. Умурткалиларнинг ички скелети жуда мураккаб тузилган бўлиб, бош, тана, ўқ скелет (хорда ёки умуртқа поғонаси, қовурғалар) ва оёқлар С. идан иборат. Тўгарак оғизлилар ва тоғайли баликларнинг тоғай С. и ҳаёти давомида сақланиб қолади. Суякли балиқлар ва қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар С. и вояга етган даврида, асосан, суяклардан ташкил топади. Тоғайли балиқпарда ички тоғай С. билан бирга плакоид тангачалардан иборат ташқи С. ҳам бўлади. Суякли балиқлар ва қуруқликда яшовчи умуртқалилар танасининг олдинги қисми ва бошидаги тангачалар бош қутиси (калла суяги) ва елка камари суяклари билан бирикиб кетади. Тангачалар қолдиғи оёқсиз амфибиялар танасида ва қорин қовурғалар шаклида гаттериялар ва тимсоҳларда сақланиб қолади. Қуруқликда яшовчи умуртқалиларда суяк тангачалар, яъни пластинкалар иккиламчи ҳолда тимсоҳлар ва айрим калтакесакларда пайдо бўлади; тобақалар ва совутлиларда эса ташқи суяк совут ҳосил бўлган. Тошбакалар совути (косаси) умуртқа поғонаси ва қовурғалар билан қўшилиб кетади. Скелет суяклари ва тоғайлар ўзаро ҳаракатчан, ярим ҳаракатчан ва ҳаракатсиз бирикиши мумкин.
Барча умуртқалилар С. и умумий тартибда тузилган. Лекин яшаш муҳити шароити С. тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Муҳит шароити, айниқса, ҳаракат аъзолари С. нинг тузилишига кўпроқ таъсир қилади. Чунки юриш, югуриш, сакраш, ўрмалаш, сузиш, учиш каби ҳаракатлар С. нинг ҳар хил тузилиши билан боғлик. Турли хил ҳаракатланишга мосланиш таъсирида ҳаракатланиш аъзолари С. даги айрим суяклар кучли, бошқалари эса кучсиз ривожланиши, айрим суяклар бошқалари билан қўшилиб кетиши, баъзан аксинча, суяклар сони кўпайиб кетиши (масалан, товон-кафт суяклари) мумкин. Айрим ҳолларда ҳаракат аъзолари бутунлай йўқолиб кетади (оеқсиз сувда ва қуруқликда яшовчилар, илонлар, айрим калтакесаклар).
Одам С. и 200 дан ортиқ суякдан иборат бўлиб, тузилиши одамсимон маймунларникга ўхшайди. Одам С. и одамсимон маймунлар С. идан калла суяги ҳажмининг катта бўлиши, оёқ ва қўллар, умуртқа поғонаси, чаноқ сугининг бошқача тузилганлиги билан фарқ қилади. Бундай фарқ тик юриш ва мия ҳажмининг катта бўлиши билан боғлиқ. Эркакларда оёқ ва қўл суякларининг нисбатан йириклиги, чаноқ суяклари орасидаги тешик кичиклиги, кўкрак қафасининг кенгроқ бўлиши билан Хотин-қизлар С. идан фарқ қилади (қ. Одам, Калла суяги, Умуртқа поғонаси).
[addtoany]