Соматик нерв тизими – одам ва ҳайвонлар нерв тизимининг бир қисми. Тана мушакларини, тери ва ечимларни иннервацилайди; организмнинг сенсор ва мотор фаолиятларини таъминлайди. Умуртқали ҳайвонларда скелет кўндаланг тарғил мушаклари соматик нерв тизими ҳисобланади. Уларни орқа мия олд шохларининг мотонейронлари ва бош мия устуни қисмининг баъзи мотор ядролари иннервация қилади. Бу мотонейронлар ҳаракатининг уйғунлиги тўғридан-тўғри ёхуд мушак, пайлардан ахборот оладиган нейронлар, шунингдек, бош миянинг турли қисмларидаги марказлар ва бошқа(лар) сенсор ёки сезувчи мотонейронлардан келувчи интернеронларнинг синаптик таъсири воситасида юзага келади. Нерв тизимининг соматик ва висцрал, яъни ички нерв тизимига ажратилиши (қ. Вегетатив нерв тизими) шартлидир.
[addtoany]