Совуқ олиши – тўқималарнинг зарарланиши. Совуқ олишида тўқималар зарарланишига асосан қон томирларининг совуқ таъсирида давомли торайиши натижасида уларда рўй берадиган турғун ўзгаришлар сабаб бўлади. Фақат қаттиқ совуқ кунлари эмас, балки ёғингарчилик ва шамолли ҳавода ҳарорат нул даража атрофида бўлганда ҳам совуқ олиши мумкин. Киши узоқ вақт совуққа бўлганида терморегуляциянинг табиий механизмлари тананинг периферик қисмида жойлашган аъзолар ҳароратини нормал ҳолатда сақлай олмай, аста-секин қон айланиши пасяди, кейин вақтинча тўхтаб хам қолади. Организм совуққа бардош беролмайди, тўқималарда чуқур ўзгаришлар рўй беради, ҳужайралар ўлади. Қон Томирлар спазми белгиларидан бири – аъзонинг сезиш қобилияти йўқолиши ва терининг оқаришидир. Тор кийим-бош ва пойабзал (қон айланишини қийинлаштиради), нам кийим кийиш, касалликлар оқибатида организмнинг кучсизланиб қолиши, қон йўқотиш ва бошқалар совуқ олишига сабаб бўладиган омиллардир.
Кўпинча, қўл ва оёқ бармоқлари, бурун ва қулоқ чиғаноғини совуқ олади. Билак, болдир бўғимларининг юқори қисми ва тананинг катта сатҳи (думба, қорин ва бошқалар)ни совуқ олиши камдан-кам учрайди, одатда, киши музлаб колгандагина бу соҳаларни ҳам совуқ олади. Тананинг совуқ олган қисми ўзига хос кўринишда бўлади; тери оқаради ёки кўкимтир тусга киради, қўл-оёқлар котиб қолгандек туюлади. Иссиқ қилингач, совуқ олган жойлар дарров шишади, сўнгра совуқ олиши даражасига караб тўқималарда яллиғли ўзгаришлар рўй беради ёки улар ўлади (некроз). Совукдан зарарланиш ҳолатига кўра, совуқ олиши 4 даражага бўлинади. 1-даражали совуқ олиши анча енгил бўлиб, зарарланган жой иситилгач шишади ва тери кўкимтир тусга киради; 2-дражалисида терида тиниқ суюқлик йиғилган пуфакчалар пайдо бўлади; 3-даражалиси оғир кечади, терида қон аралаш суюқлик йиғилган пуфакчалар пайдо бўлиб, бир неча кундан сўнг улар ўрнидаги тўқималар ўлади ва ириб тушиб кетиб, ўрнида чандиқлар ҳосил бўлади. Совуқ олишининг 4-даражаси жуда оғир кечади, бунда фақат тери шикастланиб қолмай, бошқа юмшоқ тўқималар ва ҳатто суяк ҳам ўзгаришларга учрайди, натижада тўқималар ўлади. Вақт ўтиши билан улар қорайиб, қовжираб қурийди ва аста-секин тушиб кетади. Жароҳатларнинг битиши бир неча ҳафта ва ойгача чўзилиши мумкин, бу шикастланишнинг оғир-енгиллги, совукнинг қанча вақт таъсир қилганлигига боғлик. Шу боис совукдан зарарланган кишини дарҳол иссиқ уйга олиб кириб, унча иссиқ бўлмаган грелка қўйиб иситиш ва зудлик билан касалхонага жўнатиш керак. Совуқ олишининг олдини олиш учун организмни совуққа чиниқтириш лозим. Совуққа чидамли кишилар организмда иссиқлик ҳосил бўлиши бирмунча шиддатлрок боради, бу эса терининг қон билан таъминлнишини яхшилайди, тананинг совуққа чидалилигини оширади.
[addtoany]