Сперматогонийлар

Сперматогонийлар [сперма ва юн. gonos – туғилиш, уруғ, насл] – сперматогененинг 1-давридаги гаплоид уруғ ҳужайралар. Уруғ найлари деворидаги ихтисослашмаган бирламчи жинсий ёки уруғдоннинг берк учдаги махсус ҳужайралардан ривожланади. Сперматогонийларда жадал митоз бўлиниш боради. Митоз сони тур учун хос бўлиб, 3 дан б мартагача содир бўлади. Сут эмизувчилар ва айрим б. ҳайвонларда сперматогонийларнинг хар хил тузилишга эга бўлган 2-4 тили маълум. Сперматогенезнинг 2-даврида сперматогонийлар 1-тартиб сперматоцитларни ҳосил қилади.